Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қашқадарё вилояти ҳокими ёшлар билан учрашди

2019-01-05 | Жамият

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари ва бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашди.

Учрашувда вилоятнинг иқтидорли ва фаол ёшлари сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун ҳолда ўз фикрларини билдириб, лойиҳа ташкилотчиларига самимий миннатдорчилик билдирди.
 
– Учрашув Президентимиз раҳнамолигида биз ёшларга кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлди, – дейди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” совриндори шаҳрисабзлик Мадинабону Саиджонова. – Бу бизни фақат аъло баҳоларга ўқишга, ҳамиша фаол бўлиш ва элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга ундайди. Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, юртимиз равнақи йўлида фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
 
Учрашувда ёшлар вакиллари ўзлари қўлга киритган ютуқ-муваффақиятлар ҳақида гапириб, яратилган имконият ва шароитлар учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.
 
– Ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш давлатимиз раҳбарининг Парламентга Мурожаатномасида ҳам ўз аксини топди, – деди вилоят ҳокими З.Рўзиев. – Мурожаатда “Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади”, дея айтганлари бежизга эмас.
 
Шундан сўнг ёшларнинг келгусидаги режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақидаги таклиф-мулоҳазалар тингланди. Вилоятда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, талаба-ёшлар учун йўналишли автобусларни ташкил этиш, вилоят “Ёшлар маркази”ни замон талаблари доирасида қайта қуриш каби кўплаб таклиф ва муаммоларга вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида ечим топди.
 
Учрашув давомида Қарши шаҳрининг бир қатор диққатга сазовор жойларига вилоят ҳокими бошчилигида саёҳат ташкил этилиб, унинг доирасида узоқ масофадан мактабга қатнайдиган ёшларга велосипедлар совға қилинди.
 

Ў.Баротов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться