Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Бош котиби ёшлар вакили Ўзбекистонга ташриф буюрди

2018-06-21 | Жамият

11-13 июн кунлари БМТ Бош котибининг Ёшлар вакили Жаятма Викраманаяке Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ёшлар вакили “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусида бўлиб ўтган xалқаро анжуманда иштирок этди.

Викраманаяке хонимнинг уч кунлик сафари учрашувлар, суҳбатлар ва таассуротларга бой бўлди, у Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳукумат, халқаро ва жамоатчилик ташкилотлари, ҳамда ёшлар билан учрашди.

11 июнда ўтказилган анжуманда сўзга чиқиб, Жаятма Викраманаяке: “Етакчи оммавий ахборот воситалари ва бизнинг расмий сиёсий муассасаларимиз ёшларни фақат зўравонликнинг сабабчилари ва қурбонлари сифатида қабул қилаётган бир пайтда, ушбу тадбир сингари анжуманлар ёшларнинг тинчликни барпо этиш ва сақлаб қолишга қўшаётган ҳиссасини тан олиш ва қандай превентив чоралар энг самарали эканлигини таҳлил қилиш имкониятини беради”, - деди.

Анжумандан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар ишлари бўйича парламент комиссияси ва Ўзбекистон сиесий партияларининг ёшлар қаноти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Кун якунида эса Инҳа университетидаги Информацион технологияларни ишлаб чиқариш ва ҳаётга тадбиқ этишни қўллаб қувватлаш бўйича Инновациялар марказида қизлар учун мўлжалланган “Technovation Challenge” дастури қатнашчилари – блоггерлар ва технологиялар ёрдамида ўз ҳамжамиятларининг ҳаётини яхшилашга киришган ёшлар билан  суҳбат ўтказилди.

Ўзбекистонга сафарининг иккинчи кунида Жаятма Викраманаяке Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди ва у ерда яшовчи турли миллат вакиллари билан учрашди, ёшлар билан мулоқотда бўлди.

13 июн куни БМТ Бош котибининг ёшлар вакили билан Ўзбекистонда илк бор “Фейсбук” орқали ўтказилган жонли мулоқот давомида мамлакатга ташрифи ҳақидаги таассуротлари, ёшлар ҳаётида учрайдиган қийинчиликларни биргаликда енгиш муҳимлиги, ҳар бир инсон ўз амаллари билан нафақат ўз ҳаётини, балки у яшайдиган жамият ҳаётини ўзгартириши ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида айтди.

БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари ходимлари ва раҳбарлари билан учрашувда ёшлар билан олиб борилаётган иш, турли соҳаларда уларнинг фаоллигини янада ошириш йўллари ҳақида сўз юритилди. Айни пайтда ҳар томонлама ҳамкорлик учун имкониятлар кўпайиб бораётгани сабабли, улардан самарали фойдаланиб, биргаликда ишлаш зарурлиги ҳақида ҳам айтилди.

Навбатдаги учрашув Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлиб ўтди. Куннинг авж нуқтаси эса Ёшлар пресс-клубида қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказилган очиқ мулоқот бўлди. Тадбирда ёшлар вакилига унинг юртимизга ташрифи, дунё ёшлари, Барқарор ривожланиш мақсадлари, таълим масалалари билан боғлиқ саволлар берилди. Ўз ўрнида ёшларга ҳам уларнинг кундалик ҳаёти, орзу-ҳаваслари, жамиятдаги муҳим жараёнлардаги иштироки борасида саволлар берилди.

Сафарининг сўнггида ёшларга мурожаат қилар экан, Джаятма Викраманаяке фаол бўлишни, инсон, жамият ва дунё фаровонлиги учун ташаббус кўрсатиш ва бунинг учун ҳеч кимдан таклиф кутмасдан ҳаракат қилиш зарурлигини айтди.

Манба: Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги

Поделиться