Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ ва ЮНЕСКО ҳамкорликда таълим тизимида буллингни олдини олиш лойиҳаcини амалга оширади​

2019-01-21 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти мамлакатимиз мактабларида буллингни олдини олиш қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Пилар Альварез-Ласони қабул қилди. Учрашувда мактаб ўқувчилари орасида буллингни олдини олишга қаратилган қўшма лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга ЮНЕСКО ташкилотига ушбу лойиҳани амалга ошириш учун бераётган кўмаги учун ташаккур билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълим вазирлиги томонидан 2018 йилнинг декабрь ойида Пилар Альварез-Ласога “Таълим ҳомийси” кўкрак-нишони топширилган эди.

“Буллинг” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “таъқиб ва зўравонлик” маъносини билдиради. Бу тушунча болаларни қасддан ва доимий равишда таъқиб қилишни англатади. Буллингнинг психологик, жисмоний, очиқ ёки кўринмас шакллари мавжуд. Кўп ҳолларда болалар мактабдаги низоларни катталардан беркитади. Бунга бир неча омил, яъни ўғил-қизларнинг таҳқирланиши, қўрқитилиши, айрим ишларни амалга оширишга мажбурланганликлари, қолаверса, таҳдид қилиниши сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда бу ҳодиса бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам долзарб масалалардан бирига айланган.

Ушбу лойиҳанинг олиб борилишидан асосий мақсад, мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида юқорида келтирилган муаммоларни олдини олишдан иборат. Мазкур лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилиши режага киритилди. Лойиҳа доирасида мактаб ўқитувчилари ва психологлари учун буллинг сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олиш учун таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган амалий ва назарий тадбирлар, тренинг ва семинарлар ўтказилади.

Лойиҳа якунида педагоглар учун “Таълим муассасаларида буллингни олдини олиш” методологияси ишлаб чиқилади. Мазкур методология низоларни самарали ҳал этиш ва болалар ўртасида етакчилик кўникмаларини шакллантириш бўйича кўрсатмалар беради. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ҳамкорлар тажрибасини ўрганиш бўйича қўйилган дастлабки қадамлардан биридир.

Шунингдек, музокаралар чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, бошқа халқаро ташкилот ва донорлар иштирокида инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда халқ таълими тизимининг кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, айни дамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун махсус гуруҳ тузилди. Шунингдек, мактабларда зўравонликларнинг олдини олиш бўйича ХТВ дастурлари ҳақида қўшимча маълумот олиш имкониятини берувчи Telegram-бот (@xtvabbot) ишга туширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться