Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Болаларни хавфли ахборотлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда

23.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази "Болаларни уларнинг соғлиғи ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш" мавзуида илмий-амалий семинар ўтказди.

“Ал-Хоразмий авлодлари ” номли танлов бўлиб ўтди

22.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар таълим тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббусини ҳаётга жорий этиш ишлари республиканинг барча ҳудудларида устувор вазифа сифатида амалга ошириб келинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

22.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири тизимдаги ёшлар билан учрашди

20.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов вазирлик тизимида фаолият юритувчи  ёшлар билан учрашди. Видеоселектор тарзида олиб борилган учрашувда барча вилоятларнинг ёш кадрлари иштирок этди.

ЭЪЛОН

16.01.2020Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 16 январь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Ёшлар технопарки» ташкил этилади

15.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Генерал ва ёшлар

13.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот вилоят ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан ўтказилди.

595 нафар ёшлар етакчиси раҳбар лавозимига тайинланди

13.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган ёшлар сони республикамиз бўйича энг катта кўрсаткични ташкил этади. Биргина ёшлар сиёсатини амалга ошириш соҳасида вазирлик тизимида 5 та бошқарма ходими, барча ҳудудудий ва маҳаллий бошқарув органларида 214 та ёшлар етакчилари, умумтаълим мактабларида 9 960 та ёшлар етакчилари фаолият юритмоқда.

Муҳташам “Халқлар дўстлиги” санъат саройи майдонида ватанпарварлик фестивали ўтказилди

12.01.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

«Халқлар дўстлиги» санъат саройининг олд майдони – пойтахтимизнинг аҳоли гавжум нуқталаридан бири. Шу кунларда бу кўчага йўлингиз тушса, ўзингизни худди ҳарбий шаҳарчага тушиб қолгандек ҳис этишингиз тайин. «Халқлар дўстлиги» метро бекати томондан келар экансиз, икки ёнда жанговар техника ва қурол-аслаҳаларни томоша қилмай ўтиб кетолмайсиз.

Бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш ва бу борада олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича Концепция лойиҳаси ишлаб чиқилади

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борган йиғилишда тегишли вазирлик, идоралар томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

Президент Тошкент шаҳридаги янги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди. 

Адиблар хиёбонида Тошкент музейини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига ташриф буюрди.   

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди

10.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари байрами арафасида, 10 январь куни Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.

Янгиланаётган Ўзбекистон истиқболли кадрларни чорлайди

07.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Адлия вазири: “Умид” жамғармаси битирувчилари олиб борилаётган ислоҳотларда Президентимизга камарбаста бўлиб, ўз куч-ғайратларини аяшмайди”

04.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари

04.01.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Янгиланаётган Ўзбекистон учун янги авлод кадрлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Қуролли Кучлар академиясида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

03.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Олий ҳарбий таълим муассасаси бўйлаб уюштирилган экскурсия пойтахтдаги бир қатор умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшларини қамраб олди.

Шавкат Мирзиёев: 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади

27.12.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистонлик ёш мутахассисларга Япониянинг етакчи корхоналарида малака ошириш ва тажриба орттириш имконини берувчи меморандум имзоланди

18.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва фаровонлик, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Япония миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат “махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.