Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Иқтидорли ёшлар депутатлар билан учрашди

21.08.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида ёшларга оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Олий Мажлис томонидан болалар ва ёшлар ҳуқуқларига оид ўнга яқин халқаро шартнома ратификация қилинди.

Халқ таълими вазирлиги ЮНЕСКО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

02.08.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Пойтахтимизда Халқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Расмий ва норасмий таълим тизимларига номоддий маданий меросни татбиқ этиш” мавзусида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди

31.07.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида юртбошимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги хавфсизлик қоидалари бўйича болалар учун қўлланма тайёрлади

10.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда вояга етмаганларнинг йўқолиб қолгани, кўчада турли қийин вазиятларга тушгани ёки ўзи билмай жиноят иштирокчисига айлангани ҳақида хабарлар кўп тарқалмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсати масалалари муҳокама этилди

28.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

“Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги янгича ёндашувлар: дастлабки натижалар, долзарб муаммолар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида конференция ўтказилди.

Хотин-қизлар қўмитасида Германия Бундестаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

18.06.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Германия Бундестаги вакилларини қабул қилди.

“Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон ва Туркманистон болалари иштирокида фестиваль ташкил этилади

18.06.2019ЖамиятМанба: «Халқ сўзи»

2018 йил 23 апрелда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Маҳтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши ўртасида англашув меморандуми имзоланганди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 5 та лойиҳаси Ўзбекистонда ўтказилади

14.06.2019ШҲТМанба: ЎзА

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида Ёшлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси ҳам қатнашди. Халқаро мулоқот майдонида ШҲТ Ёшлар кенгашининг 2018-2019 йиллар давомида амалга оширилган ишлар якуни бўйича маълумот берилиб, 2019-2020 йилларга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Москва инженерлик-физика институти Тошкент филиали абитуриентларни қабул қилишга тайёр

28.05.2019Таълим Манба: «Халқ сўзи»

Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти” (МЯТИ МИФИ) шу йили ёзда Тошкентда очилиши кутилаётган филиалига биринчи абитуриентларни қабул қилишга тайёр.

ХТВ томонидан 5 ташаббус бўйича ўтказиладиган танлов, фестивал ва спорт мусобақалари белгиланди

07.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан Президентимиз Ш.Мирзиёев илгари сурган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш буйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида турли кўрик-танлов, фестиваллар ўтказилиши режалаштирилди.

Ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

29.04.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 27 август куни Тошкентда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги вазифалари ижросини амалга оширишга қаратилган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш жараёни такомиллаштирилади

19.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини дарс жараёнида керакли хом-ашё материаллари билан таъминлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур меъёрлар вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Ёшлар учун бепул касб-ҳунар ўрганиш имконияти

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигида ташкил этилган Республика ёшлар маркази томонидан Меҳрибонлик уйлари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда фаолият юритаётган тўгараклар аъзолари билан Наврўз байрами муносабати билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Жиддий таклиф: америкалик талабалар ўзбек ёшларига нималарни ўргатмоқчи​?

13.03.2019Таълим Манба: ЎзА

Тошкентда 12 март куни АҚШнинг “American University”олий таълим муассасасининг бир гуруҳ талабалари иштирокида “Ёшларнинг дипломатик алоқалар ва халқаро муносабатларда тутган ўрни” мавзусида конференция ташкил этилди.

Генерал-полковник З. Алматов бошчилигидаги Ички Ишлар Вазирлиги Ишчи гуруҳи иштирокидаги тадбир

04.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З. Алматов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети талаба-ёшлари билан маънавий-маърифий ва тарбиявий-профилактик учрашув ўтказилди.

"Аъло таътил" лойиҳаси энди байрамлар муносабати билан бериладиган дам олиш кунларида ҳам ўтказилади

01.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Камалак“ болалар ташкилоти ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган "Аъло таътил" дам олиш ва ижод оромгоҳининг II мавсуми эълон қилинди.

Наманганда ёш ихтирочилар ўртасида инновацион фестиваль-танлов ўтказилди

01.03.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Наманган шаҳрида бўлажак ихтирочилар ўртасида “Келажак сари инновацион технологиялар билан!” фестиваль-танлов ўтказилди.

Ёшлар марказини қуриш учун тамал тоши қўйилди

26.02.2019ЖамиятМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 23 февраль куни Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган яна бир тадбир бу замонавий “Ёшлар маркази” қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қ. Қуронбоев, вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев, нуроний фаоллар ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

О.Назарбеков Сирдарё вилоятининг ёшлари билан учрашуви

25.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

24 февраль куни Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Сирдарё вилоятида бўлди. Ташрифнинг асосий мақсади Ҳурматли Юртбошимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг ёшларига, айниқса ўқувчи ёшларга алоҳида эътибор бериш масалалари қўйилган эди.