Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Велоспортчиларимиз Туркиядаги халқаро мусобақада олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

07.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Туркиядан яна бир хушхабар. Велоспортчилармиз “Grand Prix Mediterranien” мусобақасида иштирок этиб, олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Теннисчиларимиз Дэвис кубогидаги иштирокларини бошлашмоқда

04.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати Дэвис кубогининг саралаш босқичига старт берилади. Маълум қилганимиздек, ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Туркияни қабул қилади.

BPO ва KPO хизматларини ривожлантиришда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борилди

03.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ вазирлиги делегатсиясининг Бутунжаҳон мобил конгрессида иштирок этиши доирасида АКТ вазири Ш.Шерматов “Rohde & Schwarz” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Таэквондочиларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун Эронга жўнаб кетишди

02.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Эронда таэквондо бўйича халқаро мусобақалар “серияси” бошланмоқда. Ушбу турнирларда иштирок этадиган жамоамиз бугун тонгда Эронга йўл олди.

Халқаро электралоқа иттифоқининг Телекоммуникацияларни ривожлантириш бюроси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

02.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси АКТ вазирлиги делегациясининг Испания Қироллигида бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг Телекоммуникатсияларни ривожлантириш бюроси директори Дорин Богдан Мартин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

АКТ вазирлиги раҳбарияти “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида иштирок этмоқда

02.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов бошчилигидаги делегация Барселона (Испания Қироллиги) шаҳрида жорий йилнинг 28 феврал   3 март кунлари бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида иштирок этмоқда.

“Uzbekistan global tour 2022”га старт берилди

01.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ҳар йили от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий тарзда ўтказиладиган “Uzbekistan global tour” мусобақасининг бу йилги баҳсларига старт берилди. Мусобақада узоқ танаффусдан сўнг беллашувларни соғинган юртимизнинг энг сара чавандозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

“Странжа” қаҳрамонлари Ватанга қайтишди

01.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Странжа" халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган боксчиларимиз бугун тунда Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Ўзбекистонлик крикетчилар Покистонда

28.02.2022СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 27 февралдан 5 мартгача Исломободдаги “Пинди” стадионида Ўзбекистон ва Покистон давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

Пекинда таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой алоқалари муҳокама қилинди

28.02.2022Таълим Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида “Beijing Silk Road Culture Development” компанияси раҳбари Цзан Хунъян билан мамлакатимиз таълим тизимига инвестициялар жалб этиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишидаги ҳамкорлик юзасидан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда.

IT Парк резиденти Epam Systems компанияси томонидан Хоразм ёшлари учун ўқув семинар ўтказилди

28.02.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Урганч шаҳридаги IT Парк филиалида Epam Systems ҳалқаро IT компанияси вакиллари томонидан ёшлар учун “Қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган касбни эгаллаш керак” ёки “IT га қандай кириш керак” мавзуларида семинар ўтказилди.

АКТ вазири IT Парк резиденти бўлган “IMPACTT” технологик хабга ташриф буюрди

28.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг январ ойида очилган IT Парк резиденти бўлган “IMPACTT” технологик хабга борди.

Ўзбекистон миллий метрология институти ходимларига семинар ўтказилди

25.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби» мавзусида семинар-тренинг ўтказдилар. Тренинг онлайн шаклда ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон миллий метрология институти ва унинг ҳудудий филиалларидан 30 нафардан ортиқ илмий ходимлар ва мутахассислар қатнашдилар

Ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилишда ва малакали IT мутахассисларни тайёрлашда IT Парк резидентлари бўлган ўқув марказлари билан самарали ҳамкорлик олиб бориш зарур

25.02.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида Нукус шаҳридаги IT Парк резидентлари  “Texnopos IT mektebi” ва “Data Life” IT ўқув марказлари фаолияти билан танишди.

Бўлажак инноваторлар омма олдида нутқ сўзлаш маҳоратини эгалламоқдалар

25.02.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида 21–25 февраль кунлари бўлиб ўтаётган Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар кўргазмаси доирасида навбатдаги бизнес амалий тренинг бўлиб ўтди.

Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янги рейтинги эълон қилинди

24.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Халқаро дзюдо федерацияси Тель-Авив “Катта дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Мўйноқда BPO-school ташкил қилинди

24.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманида ташкил этилган BPO-school фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев Қорақалпоғистон маҳаллаларидаги шароитларни ўрганмоқда

23.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ тумани ва Нукус шаҳрида вазирликнинг масъул ходимлари билан биргаликда Президентнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сон қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Ёш стол теннисчимиз Бельгиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди

21.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

14-20 февраль кунлари Бельгиянинг Спа шаҳрида стол тенниси бўйича турли ёш тоифаларида болалар ва ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Асел Эркебаева U-13 тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Xie-Xie Beijing!

21.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари якунланди. Мураккаб эпидемиологик вазият бўлишига қарамай, Хитой ҳукумати ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилишга муваффақ бўлди.