Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пекинда таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой алоқалари муҳокама қилинди

2022-02-28 | Таълим

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида “Beijing Silk Road Culture Development” компанияси раҳбари Цзан Хунъян билан мамлакатимиз таълим тизимига инвестициялар жалб этиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишидаги ҳамкорлик юзасидан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда.

Учрашувда хорижий компания раҳбари Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида таълим ва инновация йўналишларида алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдириб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидаги мактабларда хитой тилини ўқитиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқишини билдирди.

Шунингдек, томонлар қисқа муддатларда мамлакатимиз илмий муассасалари тадқиқотчилари учун Хитойда тажриба алмашиш ва замонавий фан-техника бўйича амалиёт ўташи учун махсус дастурлар шакллантиришга келишиб олди.

Хитой таълим вазирлиги ҳузуридаги “Beijing Silk Road Culture Development” компанияси “Silk Road” халқаро таълим маркази ва “Silk Road” ахборот технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини мувофиқлаштиради.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться