Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Азиз Абдуҳакимов ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаолликка чақирди

21.12.2021ЭкологияМанба: «Янги Ўзбекистон»

Тошкент ёшлар форуми доирасида Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Инвестициявий муҳитда ёшлар учун янги имкониятлар

21.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент ёшлар форумида иштирок этиб, ёшларга ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мавжуд механизмлари ва инвестициявий муҳитда уларнинг фаоллигини ошириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

АКТ вазирлиги ва NASSCOM ассоциацияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

21.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Ҳиндистон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ва сервис компанияларининг Миллий ассотсиатсияси вице-президенти ва раҳбари Шивендра Сингх билан учрашуви бўлиб ўтди.

АКТ вазири "Тошкент ёшлар форуми-2021" доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

21.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ташкент City Congress Hallda "Тошкент ёшлар форуми 2021" ўз ишини бошлади.

Халқ таълими вазири Сирдарё вилоятидаги мактаблар билан яқиндан танишди

17.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги 12 ҳамда 26 мактабда бўлди.

“Uzpost”- янги ном билан мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги имкониятларини яратади

15.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ўзининг “Янги имкониятлар кучи” номли ребрендинг жараёнини тақдимот қилди ва янги почта тизимида мижозларни кутаётган янгиликлар ҳақида малум қилди.

“Талаба ва ўқувчилар орасида кимёвий технология бўйича фан фестивали” бўлиб ўтди

15.12.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Талаба ва ўқувчилар орасида кимёвий технология бўйича фан фестивали” бўлиб ўтди. Унда мусобақалар, республика ва халқаро фан олимпиадаларида муносиб иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган талаба ва ўқувчилар иштирок этди.

Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари “STUDENTS CUP 2021” танловида ғалаба қозонишди

14.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT Парк билан ҳамкорликда ўтказилган “STUDENTS CUP 2021” танловида биринчи ўринни қўлга киритди.

Соҳага оид муҳим масалалар муҳокама этилиб, вазифалар белгиланди

14.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Андижон вилоятида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар ҳолати, “яшил макон” тадбирларининг бориши, фуқаролар йиғинларининг моддий техника таъминоти  масалалари билан яқиндан танишди.

Давлатимиз раҳбари Мирзо-Улуғбек туманида IT-парк қурилиши билан танишди

11.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини бориб кўрди.

IV Пара Осиё ўйинлари иштирокчилари муносиб кутиб олинди

09.12.2021СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 27 ноябрь – 7 декабрь кунлари Манама шаҳри (Баҳрайн)да бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги IV Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси муносиб иштирок этиб, 11та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза, жами 18 та медални қўлга киритди.

Қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги соҳиблари Тошкентда маълум бўлади

09.12.2021СпортМанба: ЎзА

Бугун, 9 декабрь куни пойтахтимиздаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги баҳсларига старт берилди.

Учрашув ўтказилди

07.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT  Парк делегацияси ва Астана Ҳуб компания-резидентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Астана Ҳуб резидентларининг Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириши бўйича амалий режалар муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазири Туркия элчиси билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

06.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

04.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотларида, жумладан, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги, Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида фаолият юритаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди.

Халқаро дзюдо федерацияси дзюдочиларнинг жаҳон рейтингини янгилади

01.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда -90 кг вазн тоифасида етакчилик қилган вакилимиз Давлат Бобонов 2 йил аввалги мусобақаларда қўлга киритган очколарининг куйгани сабаб иккинчи ўринга тушиб қолди.

Халқ таълими вазирлигида антикоррупцион ҳафталик доирасида «очиқ эшиклар куни» ташкил этилди

01.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни»да вазирлик раҳбарияти, масъул мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида халқаро конференция бўлиб ўтди

01.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Бир камар бир йўл 6 сонли конференция"си бўлиб ўтди.

IT-Марказ тингловчилари Халқаро турк болалар таълими ва маданияти фестивалида ғалаба қозонишди

30.11.2021ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
InnoWeek доирасида бўлиб ўтган Халқаро турк болалар таълими ва маданияти фестивалида IT-Парк Тошкент филиали IT марказининг робототехника бўйича ёш тингловчилари ғолиб деб топилди.