Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

BPO ва KPO хизматларини ривожлантиришда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борилди

2022-03-03 | Жамият

АКТ вазирлиги делегатсиясининг Бутунжаҳон мобил конгрессида иштирок этиши доирасида АКТ вазири Ш.Шерматов “Rohde & Schwarz” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда радиомониторинг ва рақамли телеэшиттириш тизимини кенгайтириш дастурининг учинчи босқичини амалга ошириш ҳамда юқори частотали сигналларни мониторинг қилиш ва таҳлил тизимини яратиш имкониятларига оид масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, қисқа тўлқинли частота диапазони радио мониторингини ташкил этиш бўйича ҳам фикрлар алмашилди.
 
Шунингдек, “Rohde & Schwarz GmbH” раҳбарияти билан компания томонидан ишлаб чиқарилган, ихтисослаштирилган ўлчаш ускуналари ва дастурий таъминот комплекларини етказиш учун шартномани имзолаш бўйича музокаралар ҳам олиб борилди.
 
Учрашувда маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда “Rohde & Schwarz” компаниясининг бевосита иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться