Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бўлажак инноваторлар омма олдида нутқ сўзлаш маҳоратини эгалламоқдалар

2022-02-25 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида 21–25 февраль кунлари бўлиб ўтаётган Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмалар кўргазмаси доирасида навбатдаги бизнес амалий тренинг бўлиб ўтди.

Яшнобод инновацион технопарки томонидан ташкил этилган «Бизнес-инкубатор» ўқув-амалий дастури ёшларда инновацион тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, унда спикер Алишер Султонов «Омма олдида нутқ сўзлаш маҳорати» мавзусида иштирокчиларга маъруза ўқиди, амалий кўникмалари билан ўртоқлашди.

«Бизнес-инкубатор» ўқув-амалий дастурида умумий 50 та жамоа вакиллари иштирок этиб, инновацион тадбиркорлик соҳасида билим ва кўникмаларни эгаллаб, ўз бизнес лойиҳалари устида изланишлар олиб бормоқдалар. Дарс жараёнлари онлайн ва оффлайн тарзда амалга оширилиб, қўшимча топшириқлар асосида мавзулар мустаҳкамланиб борилмоқда.

Уч ой давом этадиган дастур қатнашчилари ўз илмий ғояларини стартапга айлантириш ва ҳаётга татбиқ қилиш, инвесторлар билан ишлаш бўйича амалий машғулотлар олмоқда. Дастур маркетинг бошқаруви, молиявий бошқарув, бизнес операциялар, рақамлаштириш ва элеcтрон платформалардан самарали фойдаланиш, ҳуқуқий саводхонлик ва солиқчиликка оид мавзуларни ўз ичига олади.

Дастур сўнггида «Демо-кун» тадбири ўтказилади. Унда иштирокчилар ўз лойиҳалари ҳамда бизнес режаларини инвесторларга тақдим қиладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться