Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IT Парк резиденти Epam Systems компанияси томонидан Хоразм ёшлари учун ўқув семинар ўтказилди

2022-02-28 | Ёшлар

Урганч шаҳридаги IT Парк филиалида Epam Systems ҳалқаро IT компанияси вакиллари томонидан ёшлар учун “Қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган касбни эгаллаш керак” ёки “IT га қандай кириш керак” мавзуларида семинар ўтказилди.

Семинарда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, Урганч ахборот технологиялари техникуми ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали талабалари иштирок этдилар.
 
Семинар давомида Epam Systems компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбарияти чиқиш қилиб, IT соҳасида, шунингдек, нуфузли IT компанияларда фаолият юритиш бўйича маълумотлар берилди. Шу билан бирга Epam Systems компаниясида ходимларни ишга қабул қилиш тартиблари тушунтирилди ҳамда бу бўйича ёшларга зарур маълумотлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться