Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев Қорақалпоғистон маҳаллаларидаги шароитларни ўрганмоқда
2022-02-23 | Жамият
Вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ тумани ва Нукус шаҳрида вазирликнинг масъул ходимлари билан биргаликда Президентнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сон қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Жумладан, Муйноқ туманидаги “Арал”, “Муйноқ”, “Жайхун” маҳаллаларида Нукус шаҳридаги Нуронийлар масканида шунингдек, Нукус шаҳридаги “Шимбай чайхана”, “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили остида тумандаги муаммоли ёшларга бириктирилган фаол нуронийлар ва ёшлар билан учрашувлар ўтказилди.
Йиғилишларда маҳалла раислари, фаол нуронийлар, жамоатчилик кенгашлари аъзолари ҳамда маҳалла ёшлар етакчиларига қарорнинг мазмун моҳияти тарғиб этилди ҳамда нуронийлар томонидан бугунги кунда ёшлар билан ишлашнинг тартиб тамойиллари бўйича тушунтиришлар берилди. Маҳалладаги “Кексалар маслаҳати гуруҳи” аъзолари ва “Бир нуронийга ўн нафар ёш”, “Кекса авлод учрашувлари” лойиҳаларини амалга ошириш бӱйича маслаҳатлашиб олдилар.
Муйноқ туманидаги “Арал” ресторанида туман ривожига муносиб ҳисса қўшган нуронийлар ва фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга нуронийлар ва ёшлар, турли миллат вакиллари ташриф буюрди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги