Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг январ ойида очилган IT Парк резиденти бўлган “IMPACTT” технологик хабга борди.
Ташриф давомида АКТ вазири хаб фаолияти билан яқиндан танишди.
Хабни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистоннинг IT ҳамжамиятини ривожлантиришдан иборат. Хаб IT, тадбиркорлик соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, стартап асосчилари ва бошқа экспертларни бирлаштиради.
“IMPACTT” хаб негизида венчур студияси ёшларга истиқболли стартап ғоялари билан ёрдам бериш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган.
Бундан ташқари, хаб коворкинг майдони, иш ва учрашувлар учун алоҳида хоналар, дам олиш жойлари, қаҳвахона ва бошқаларни ўз ичига олади.
АКТ вазири Ш. Шерматов хаб томонидан тақдим этилган инфратузилма ва имкониятларни кўп эканлигини қайд этди. Вазирлик ва IT Парк, хаб ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги