Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро электралоқа иттифоқининг Телекоммуникацияларни ривожлантириш бюроси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

2022-03-02 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси АКТ вазирлиги делегациясининг Испания Қироллигида бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Халқаро электралоқа иттифоқининг Телекоммуникатсияларни ривожлантириш бюроси директори Дорин Богдан Мартин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий йилнинг 6-16 июн кунлари Бутунжаҳон телекоммуникацияларни ривожлантириш конференцияси доирасида бўлиб ўтадиган Ёшлар саммитига Ўзбекистон ёшларини жалб қилиш, шунингдек, болаларни онлайн ҳимоя қилишга қаратилган Гига лойиҳаси учун грант маблағларини ажратиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шу билан бирга, Ўзбекистонда BPO ва KRO марказларини ташкил этиш учун экспертлар ва XEI маблағларини жалб қилиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
 
Жорий йилнинг 28 апрелида бўлиб ўтадиган “Халқаро АКТ соҳасида қизлар куни”ни ўтказиш ҳамда АКТ соҳасида Хотин-қизлар ва ёш авлод малакасини оширишга қаратилган IT-марказини очиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
 
Учрашув чоғида томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фиклар алмашилди. Қатор долзарб IT йўналишлар бўйича қўшма тренинглар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться