Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Microsoft билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

19.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 14 апрел куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари  Ўзбекистонни минтақавий ИТ марказга айлантириш кераклигини таъкидлаганди.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

18.04.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Нодавлат таълим ташкилортларида таълим-тарбия сифати ошириш бўйича семинар ташкил этилди

18.04.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Жорий йилнинг 18 апрель куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Нодавлат таълим ташкилортларида таълим-тарбия сифати ошириш, бу борада амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар ташкил этилди.

Велотрек бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи якунланди

18.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Пойтахтимиз Тошкентда велоспортнинг трек йўналиши бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Шунингдек, мусобақа доирасида хизмат кўрсатган спорт устаси А.Юдин хотирасига бағишлаб ўсмирлар ва ўспиринлар ўртасида Республика турнири ҳам ўтказилди.

Тахмина Икромованинг бенефисига айланган жаҳон кубоги терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди

18.04.2022СпортМанба: ЎзА

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. 15 мамлакат вакиллари иштирок этган беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда терма жамоамиз фаолиятида янги саҳифа очилди.

Бангладешдаги Америка Халқаро университети раҳбарияти билан таълим ҳамда АКТ соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди

14.04.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 14 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Бангладешдаги Америка Халқаро университети Васийлик кенгаши раиси Доктор Хасанул А. Хасан билан учрашди.

«Китобсевар миллат» шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади

14.04.2022ЖамиятМанба: ЎзА

2022 йилнинг 18-23 апрель кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон бўйлаб “Китобсевар миллат” шиори остида II Республика “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Киберхавфсизлик лабораторияси очилди

12.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Киберхавфсизлик лабораторияси ўз иш фаолиятини бошлади. Унинг очилишига бағишланган тадбирда университет ходимлари ва раҳбарияти ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК директори иштирок этди.

Ёш чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев Испаниядаги “Golden Tour” мусобақасида ғалаба қозонди

11.04.2022СпортМанба: ЎзА

Испаниянинг Барселона шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли “Golden Tour” турнири бўлиб ўтди.

ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди

11.04.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича Доимий ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди

08.04.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сейсмология Институти

Тошкент шаҳрида  Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича Доимий ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 8 апрель куни бўлиб ўтадиган ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилишида кўриладиган масалалар томонлар ўртасида муҳокама қилинди.

Андижон вилоятида “Digital School” ва Инкубация марказлари ўқитувчи- ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

08.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида вилоят миқёсида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, IT таълимни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида ёшларни касбга тайёрлаш ва йўналтириш тизимини амалга ошириш мақсадида “Andijan digital city” технопаркининг IT-академиясида шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилган “Digital School” марказлари ва олийгоҳлардаги Инкубация марказлари ўқитувчи ходимлари учун Веб дастурлашнинг “Foundation” (HTML, CSS, Python) ўқув дастури бўйича бир ойлик малака ошириш курслари ташкил этилди.

Тошкент вилоятида илк бор тажриба тариқасида ҳар бир туман-шаҳарда биттадан ақлли мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

07.04.2022Таълим Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Жорий йилда ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан мактабни тажриба синов тариқасида ақлли мактаб лойиҳаси бўйича рақамлаштириш ва ота-оналар дарс жараёнларини исталган вақтда IP адрес орқали онлайн кузатиш имконияти яратилмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг ҳисоботи эшитилди

07.04.2022ЁшларМанба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров раислигида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг ўтган вақт давомида амалга оширган ишлари ҳисоботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазири Геология фанлари университетида сайёр қабул ўтказди

07.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Геология фанлари университети жамоаси, тадқиқотчилар, докторантлар ва илмий ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ва вазирлик бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этилди.

Аёллар терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

06.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон футбол ассотсиатсияиси томонидан сўнгги пайтларда аёллар футболини ривожлантириш, мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, тизимни ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг қилади

06.04.2022СпортМанба: ЎзА

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 7 май куни ўтказади.

Ўзбек спортида янги солнома очган қиличбозимизга давлат мукофоти топширилди

06.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Мусобақада Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган саблячиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишди ва муносиб тақдирланишди.

Шавкат Мирзиёев: Халқимиз бизга энг катта бойлигини – зурриёдини ишониб бераяпти

06.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бўстонлиқдаги мактабда IT синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

05.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2 сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида информатика ва ахборот коммуникация  технологияларига ихтисослаштирилган синфларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.