Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Боксчиларимиз кучли таркиб билан "Странжа" мусобақасига йўл олишди

18.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга "Странжа" анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.

Пойтахтимизда республикамизнинг энг кучли самбочилари аниқланади

18.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Тошкентда самбо бўйича эркаклар, аёллар ўртасида ва жанговар йўналишида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакатнинг энг кучли самбочилари турли вазн тоифаларида ўзаро кураш олиб борадилар.

Самарқанд давлат университетида Француз Кампуси таълим маркази очилади

17.02.2022Таълим Манба: ЎзА

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили, Француз Кампуси таълим маркази директори Маева-Лоран Годар ташриф буюрди.

Терма жамоамиз Тел-Авив «Катта Дубулға» турнирига жўнаб кетди

16.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

17-19 февраль кунлари Тел-Авив шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада асосан ёш дзюдочилар билан қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Исроил давлатига жўнаб кетди.

Электрон ҳукуматни ривожлантиришда Эстония Республикасининг тажрибаси ўрганилмоқда

14.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Рақамли Ўзбекистон салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигидаги делегация электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тажрибаси билан танишиш мақсадида Эстония Республикасига ташриф буюрди.

“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат уюштирилди

14.02.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Пойтахтимиздаги 30-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун Тошкент телеминорасига саёҳат ташкил этилди.

Иннновацион ривожланиш вазирининг Тошкент вилоятига ташрифи

14.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Россия Федерацияси  Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида бўлиб, олимлар, педагог-ўқитувчилар, талабалар билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ҳаракатларимиз тагида инсон қадрини улуғлаш мақсади бор

10.02.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 59 мактаб-интернатни бориб кўрди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Париждаги Le Cordon Blue пазандачилик мактабида ўқиш учун грант танлови

10.02.2022ЁшларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2021 йилнинг 20 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Париждаги Le Cordon Blue пазандачилик мактабида ўқиш учун грант танлови эълон қилинган. Le Cordon Blue пазандачилик мактаби дунёдаги энг юқори рейтингли 5 та пазандачилик мактабидан бири ҳисобланади.

Баҳодир Жалолов март ойида жанг ўтказади

10.02.2022СпортМанба: ЎзА

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабарига кўра, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони бўлган истеъдодли боксчимиз Баҳодир Жалолов яна бир ойдан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

“Вазир гранти” учун ҳикоялар танловининг ғолиблари аниқланди

08.02.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2021 йилнинг 20 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ёшлар форуми 2021”да иштирок этиб, ҳикоялар танловини эълон қилган эди.

Таэквондочиларимиз Фужайрада еттита медаль қўлга киритишди

07.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб WT йўналиши бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилади

07.02.2022ЁшларМанба: ЎзА

Ёшлар пресс-клубида Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти юзасидан ёшлар анжумани бўлиб ўтди.

АКТ вазири ТАТУ Нукус филиалига ташриф буюрди ва IT Инкубация маркази очилиш маросимида иштирок этди

07.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 7 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалига ташриф буюрди

Ёшлар ҳафталиги келажак йўлидаги эзгу ташаббус ва хайрли мақсадлар учун парвоз майдони

07.02.2022ЁшларМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Қуйи Чирчиқ тумани "Пахтазор" маҳалласида ташкил этилган спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги", волейбол бўйича "Прокурор кубоги", "Ички ишлар бошқармаси кубоги", "Солиқ бошқармаси кубоги", "Ёш китобхон" ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси "Заковот" интелектуал мусобақалари кутилганидан ҳам завқли ва ҳаяжонли таассуротларга бой тарзда ўтди.

Соғлом турмуш, фаровон ҳаёт – таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг салбий оқибатлари

07.02.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилояти ИИББда шу ва «Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш» мавзуларида навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди. 

Кутганмидингиз, тайёрмисиз? Бугун Пекин-2022 Олимпиадаси расман старт олади!

04.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун Хитой пойтахтида дунё аҳли 4 йил кутган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. "Қуш уяси" номини олган машҳур Миллий стадионда ўтказиладиган тантана бутун дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда.

МОҚ раиси ўқ отиш спорти базасига ташриф буюрди

03.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ҳозирда ўқ отиш спорти бўйича терма жамоамиз аъзолари ҳам янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Бугун МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов федерация базасига ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди.

МОҚ раҳбарияти аёллар жамоамизда иш бошлаган япониялик мураббий билан учрашди

03.02.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси бошқаруви тажрибали мутахассис Мидори Ҳондага топширилди. Бугун Чиғатой базасида япониялик мураббий илк йиғинини бошлади. 

АКТ вазири IT Парк резиденти бўлган ўқув маркази фаолияти билан танишди

31.01.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

29 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT Парк  резиденти  бўлган  “Нажот таълим” ўқув маркази фаолияти ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.