Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчиларининг китоб тақдимоти бўлиб ўтди

06.01.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Амити университети ўқитувчилари - Praveen Kumar va Seema Rawat профессорлари “Ҳисоблаш интеллект ва тиббиёт учун башорат таҳлили" ("Computational intelligence & predictive analysis for medical science”) номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тошкентда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

05.01.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

8-25 январь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Умумтаълим мактабларда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш - муҳим вазифа

05.01.2022Таълим Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасида Янги йил байрами ва дам олиш кунлари умумтаълим мактабларда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида 29 декабрдан 5 январь кунига қадар масъул ходимлардан иборат 24 соатлик навбатчилик тизими самарали фаолият кўрсатяпти. 

Юксак ғалабаларга эътибор ва эътироф орқали эришилади

30.12.2021СпортМанба: ЎзА

Акбар Жўраев ва Баҳодир Жалолов 2021 йилнинг энг яхши спортчилари, деб топилди.

Шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионлик тожини кийган энг ёш жаҳон чемпионига айланди

29.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шу тариқа Абдусатторов ушбу йўналишда чемпионлик тожини кийган энг ёш шахматчига айланди.

“Мен ва менинг оилам" куни: болаликнинг беғубор оламига саёҳат

29.12.2021ЁшларМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг ташаббуси билан Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда барча мактабгача таълим ташкилотларида “Мен ва менинг оилам” куни тадбирлари бўлиб ўтди.

Андижон вилоятида 6 та IT мактаб ўз фаолиятини бошлади

28.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Андижон вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида жами 6 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди

28.12.2021Таълим

Йил сўнгида анъанага кўра Республика бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент арчаси” тадбири ўтказилади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Voice AI Challenge Uzbekistan” ҳакатони ўз бўлиб ўтди

28.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Voice AI Challenge Uzbekistan” ҳакатони ташкил этилди.

Ўзбек футболи оламида йил якунлари сарҳисоб қилинди

28.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун ЎФА ва ЎзПФЛ ўзбек футболидаги йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Тадбир доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси конгресси бўлиб ўтди ва унда бир неча масалалар кўтарилди. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов ассоциация вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа бир қатор мутасаддилар ЎФА Ижроқўми таркибига кирди.

Фарғона вилоятида бир вақтнинг ўзида 8 та IT мактаблар ўз фаолиятини бошлади

27.12.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Фарғона вилоятида 8 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини бошлади. Ушбу мактабларнинг очилиш маросими Данғара туманидаги IT мактабдан бир вақтнинг оʻзида онлайн шаклда ташкил этилди.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ихтисослаштирилган IT мактаб ўз фаолиятини бошлади

27.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 77 сон информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
 

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Қашқадарёда учрашувлар ўтказди

27.12.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб, вилоятларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ўрганмоқда

Давлат oлий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

25.12.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида

25.12.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

"Сайхун” фестивали ўзбек ва қозоқ ёшларини янада бирлаштирди

24.12.2021ЁшларМанба: ЎзА

Сирдарё вилоятида “Сайхун” ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

23.12.2021МаданиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ушбу муҳим соҳага доир қарорлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

“Стартап ташаббуслари” дастурининг 5-даври якунлари бўйича ёшларнинг 40 та стартап лойиҳаларига 50 миллион сўм миқдорида маблағ берилди

22.12.2021ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2021-йил 21-декабр куни “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасида “Стартап ташаббуслари” ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури 5-даврининг “Демо дай” якуний тадбири бўлиб ўтди. 

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк ғолиблари аниқ

22.12.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Маълум қилганимиздек, бугун дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди. Регламентга кўра, биринчи кун енгил вазн тоифасидаги дзюдочилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш учун имкониятлар ўрганилмоқда

22.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков тармоқ бирлашмалари, давлат саноат корхоналари ва холдинг компаниялари раҳбарлари билан тармоқлар доирасида ҳамда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеосектор йиғилишини ўтказди.