Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар

Пойтахтимизда дзюдо бўйича анъанавий халқаро турнир бошланмоқда

05.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун Тошкентда дзюдо бўйича халқаро мусобақа старт олади. “Универсал” спорт мажмуаси тўрт кун давомида Учқун Муродов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирга мезбонлик қилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Юридик хизмати “Энг яхши юридик хизмат – 2022” республика танлови ғолиблигини қўлга киритди

04.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Энг яхши юридик хизмат – 2022” республика танлови финал босқичида иштирок этган жами 7 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари, жумладан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, “Ўзбекнефтегаз” АЖ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ орасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги юридик хизмати танлов ғолиблигига, яъни 1 ўринга муносиб деб топилди.

Тарихда илк бор ўзбек ўғлони қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлди

04.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Антальяда енгил вазнли дзюдочиларимиз баҳсларни бошлашади

01.04.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун Туркияда дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда енгил вазн тоифасидаги вакилларимиз медаллар учун курашишади. Қуръа натижасига кўра, баҳсларга киришадиган 7 нафар ҳамюртимиз қуйидаги рақибларга қарши беллашувни бошлашади.

“UZINFOCOM” Ягона интегратори мутахассислари Фарғонада ёшлар билан учрашди

30.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

IT Парк Фарғона филиалида “UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ вакиллари иштирокида ёшлар билан очиқ суҳбат бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонда Элликқалъа туманининг 45 йиллик юбилей нишонланди

29.03.2022МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Элликқалъа тумани ташкил топганининг 45 йиллиги ҳамда Наврўз байрамига бағишланган йирик оммавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов тантанали нутқ билан очди.

«Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2021-2030)” лойиҳаси муҳокама қилинди

25.03.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Александрос Макаригакис билан учрашди.

Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

25.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Таиландда слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каноэ бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Қувонарлиси, спортчиларимиз куннинг биринчи ярмидаги дастурда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритишди.

Ёш олимларни хорижий илмий стажировкаларга юборишни жадаллаштириш юзасидан вебинар ўтказилди

25.03.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташаббуси билан ёш олимларни етакчи хорижий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборишни янада жадаллаштириш, натижадорлигини ошириш шунингдек, зарур маълумотларни тайёрлаш, саралаш танлови босқичларини юқори савияда ўтказиш ва бошқа тегишли масалалар юзасидан вебинар ташкил этилди.

Кўҳна Термиз улоқ-кўпкари бўйича Халқаро турнирга мезбонлик қилади

17.03.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Юртимизда илк маротаба ташкил этиладиган мазкур Халқаро турнирда дунёнинг 10га яқин давлатидан чавандозлар иштирок этиш истагини билдиришган

Байдарка ва каноэчиларимиз катта таркибда Осиё чемпионатига йўл олди

17.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

24-27 март кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган жамоамиз бугун тонгда Таиландга йўл олди.

Tik Tok компанияси вице-президенти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

17.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Tik Tok компанияси вице -президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.

“English for Science 2021” лойиҳаси якуни сарҳисоб қилинди

17.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Реcпубликаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан йўлга қўйилган “English for science” лойиҳасининг якуний сарҳисоби ва иштирокчиларни сертификат билан тақдирлаш бўйича тадбир бўлиб ўтди. 

Ўзбек боксининг ёш юлдузлари ва маҳоратли таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

16.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Маълум қилганимиздек, баҳор фаслининг илк кунларида ўз ютуқлари билан мухлисларимизга қувонч улашган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз, шунингдек, таэквондо бўйича катталар жамоамиз бугун тонг саҳарда Тошкентга қайтиб келишди.

Ўзбекистон хорижий IT-компаниялар учун жозибадор ҳудудга айланмоқда

14.03.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда IT-тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича кенг кўламли ва комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. АКТнинг жадал ривожланиши янги имкониятларни очиб бериши билан бирга, давлат томонидан кенг кўламли қўллаб-қувватлашни ҳамда республиканинг халқаро АКТ бозоридаги ўрнини кучайтиришни талаб қилмоқда.

"Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги": Бугун уч нафар вакилимиз жанг қилади

11.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Теҳрон шаҳрида "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасининг иккинчи куни бошланди. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар таэквондочиси баҳс олиб боради. 49 кг вазн тоифасида Динора Мухторова мусобақани 1/16 финалдан бошлайди. Ушбу босқичда ҳамюртимиз эронлик Сара Мизбан билан тўқнаш келади.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧда қатнашувчи таркибимиз эълон қилинди

10.03.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

10-18 июнь кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати ушбу мусобақада иштирок этадиган жамоамиз таркибини маълум қилди.

ТАТУда Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшлар тақдирланди

10.03.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Давлат стипендияларига лойиқ деб топилган талаба-ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси кўриб чиқилди

07.03.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 7 март куни Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари тақдимоти билан танишди.