Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш стол теннисчимиз Бельгиядаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди

2022-02-21 | Спорт

14-20 февраль кунлари Бельгиянинг Спа шаҳрида стол тенниси бўйича турли ёш тоифаларида болалар ва ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Асел Эркебаева U-13 тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз мусобақада Украина, Германия, Ҳиндистон ва финалда франциялик рақибаларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ушбу турнир 11, 13, 15, 17 ва 19 ёш тоифаларида йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этилди. Унда бошқа ёш тоифаларида ҳам вакилларимиз иштирок этишди. Улар совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлсаларда, ўзлари учун улкан тажриба орттиришди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться