Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик крикетчилар Покистонда

2022-02-28 | Спорт

Жорий йилнинг 27 февралдан 5 мартгача Исломободдаги “Пинди” стадионида Ўзбекистон ва Покистон давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

Унда пойтахтимизда фаолият юритаётган “Анфа” крикет клубининг ўсмирлар ва катталардан иборат жамоаси иштирок этади.  
Айни кунларда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев раҳбарлигидаги спортчилар жамоаси Исломобод шаҳрига етиб бориб, ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.  Ўртоқлик ўйинлари доирасида Покистон крикет жамоалари ҳамкорлигида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться