АКТ вазирлиги раҳбарияти “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида иштирок этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов бошчилигидаги делегация Барселона (Испания Қироллиги) шаҳрида жорий йилнинг 28 феврал 3 март кунлари бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona-2022” Жаҳон мобил конгрессида иштирок этмоқда.
“MWC Barcelona-2022” Халқаро мобил конгресси 155 мамлакатдан 2000 дан ортиқ турли компания ва ташкилотларни бирлаштирган IT саноатидаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Конгресс доирасида етакчи мутахассислар ва бозор экспертлари АКТ соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қиладилар ҳамда сўнгги технологик ютуқлар тақдимотларини ўтказадилар.
Бу йилги тадбир дастури булутли технологиялар, 5G технологияларини ривожлантириш, сунъий интеллектларни илгари суриш, интернет технологияларининг кириб келиши каби долзарб масалаларга бағишланади.
Конгресс иштирокчилари орасида етакчи халқаро IT-компаниялар – технологик асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари, телекоммуникатсия ва мобил алоқа операторлари, миллий IT-бозорлари вакиллари бор. Улар орасида Амазон, Amazon, AT&T, China Mobile, HTC, Huawei, ZTE, Amdocs, HP, Nokia, Qualcomm, Vodafone, Kaspersky, Accenture, Fujitsu ва бошқалар бор. Тадбирни нуфузли оммавий ахборот воситалари, жумладан CNBC, Financial Times, The Wall Street Journal, Time, Euronews ва бошқалар ёритиб боради.
Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятининг бир қатор хорижий IT компаниялар билан учрашувлар ўтказиши, “Huawei Industrial Digital Transformation Summit” саммитида ҳамда “Рақамли ўзгариш” мавзусидаги конференцияда иштирок этиши режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги