Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон миллий метрология институти ходимларига семинар ўтказилди

2022-02-25 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби» мавзусида семинар-тренинг ўтказдилар. Тренинг онлайн шаклда ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон миллий метрология институти ва унинг ҳудудий филиалларидан 30 нафардан ортиқ илмий ходимлар ва мутахассислар қатнашдилар

Илмий стажировкалар ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими бошлиғи Сарварбек Тахиров ва етакчи мутахассиси Сулаймон Султонов тингловчиларга ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби, бунда талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда бошқа шу каби муҳим масалалар бўйича вебинар иштирокчиларга маълумотлар бериб, барча саволларига жавоб бердилар.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбeкистон Рeспубликаси Инвeстициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбeкистон тeхник жиҳатдан тартибга солиш агeнтлиги ҳузуридаги Ўзбeкистон миллий мeтрология институтида бўлиб, институт инфратузилмаси, лабораториялари, ходимларга яратилган шароитлар билан танишиб, институт раҳбарлари ва илмий ходимлари билан учрашган эди

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться