Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида академик мобиллик йўлга қўйилди
2019-04-03 | Таълим
Халқаро рейтингларга киришнинг ўзига хос шартларидан бири хориждаги нуфузли ОТМлар билан академ мобиллик тизимини йўлга қўйишдир. Академ мобиллик мамлакатлараро талабалар алмашинуви дастури бўлиб, бунда бир нечта иқтидорли талабалар университетнинг хориждаги ҳамкор ОТМларига малака ошириш ва бир муддат таълим олиш учун юборилади.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзининг Россиядаги ҳамкори Нижний Новгород давлат лингвистика университетига 10 нафар иқтидорли талаба ва 3 нафар профессор-ўқитувчини юборди.
Улар белгиланган муддат давомида НДЛУда дарс машғулотлари олиб борадилар, улар учун махсус тузилган дастурда белгиланган шаҳарнинг муҳим тарихий, илмий ва кўнгилочар масканларига ташриф буюриб, рус ва инглиз тилларидан олган билимларини мустаҳкамлайдилар ва албатта, Ўзбекистон кунларини ўтказадилар.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети келгуси ўқув йилида Мавлоно дастури бўйича академ мобиллик тизимида Туркиянинг нуфузли ОТМларига 150 нафар талабани юборишни режалаштирмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги