Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХТВнинг чет тили ўқитувчиси ва методисти Франция ҳукумати мукофоти билан тақдирланди
2019-04-03 | Таълим
Халқ таълими вазирлиги тизимининг икки нафар вакили Франция ҳукуматининг “Академик Палма” мукофоти кавалерларига айланди.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тавсиясига биноан тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси “Академик Палма” мукофоти кавалерлари унвонига сазовор бўлди.
Улар орасида Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси чет тиллари бўйича методисти Гулсун Назарова ва Олмалиқ тумани 22-сонли умумтаълим ўрта мактаби ҳамда Олмалиқ тумани лицейининг француз тили ўқитувчиси Баҳром Ўринбоев ҳам бор.
“Академик Палма” мукофоти кавалерлари унвони уларга Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссалари учун тақдим этилди.
Халқ таълими вазирлиги жамоаси Гулсун Назарова ва Баҳром Ўринбоевларни мазкур мукофот билан муборакбод этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги