Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазири Қоракўл туманидаги мактаб-интернатига ташриф буюрди
2019-04-01 | Таълим
Жорий йилнинг 28 март куни Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИга ташриф буюрди. Ташриф давомида вазир таълим масканидаги ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашди.
Учрашув давомида Халқ таълими вазири ўқувчилар томонидан жаҳон майдонларида қўлга киритилаётган ютуқларни алоҳида эътироф этди. Ушбу ютуқлар бардавом бўлишини тилаб, мактаб жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди. Сўнгра Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган акция доирасида мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.
Самимий учрашувдан сўнг халқаро миқёсда ўтказилган олимпиада ғолиблари ҳамда жорий йилда ”Зулфия” номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган 9-синф ўқувчиси Севара Остоновага эсдалик совғалари топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги