Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

09.05.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Халқ таълими вазири Бағдод туманидаги 5-мактабга ташриф буюрди

08.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2019 йилнинг 6 май куни Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Бағдод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди. Мактабга ташрифи давомида таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, ўқувчилар эришаётган ютуқлар, педагогик жамоанинг эзгу мақсадлари билан яқиндан танишди.

Сурхондарё вилоятида 5 та муҳим ташаббусга оид семинар ўтказилди

08.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Сурхондарё вилояти “Баркамол авлод” болалар марказида “Беш ташаббус – бешта имконият” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси раҳбарлари, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши раиси ўринбосарлари, ахборот-ресурс ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари, шунингдек, Термиз шаҳридаги барча умумтаълим мактаби директорлари иштирок этди.

ТАТУда Қирғизистонлик мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди

07.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Қирғизистон Республикасининг Боткент вилояти ўрта мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

ХТВ томонидан 5 ташаббус бўйича ўтказиладиган танлов, фестивал ва спорт мусобақалари белгиланди

07.05.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан Президентимиз Ш.Мирзиёев илгари сурган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш буйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида турли кўрик-танлов, фестиваллар ўтказилиши режалаштирилди.

“Ҳукумат соати”да Халқ таълим вазирлигининг ахбороти эшитилди

07.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш ҳамда халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳа ривожида ва охир оқибат мамлакат тараққиётининг янада ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.

“Обод мактаб - 2019” танлови ғолибини аниқлашда жамоатчилик овози инобатга олинади

06.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳнатсеварлик, экологик маданият, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш орқали ўқувчи ёшларнинг фаоллигини ошириш, бу борада илғор тажрибаларни рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида халқ таълими тизимидаги барча умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида “Обод мактаб” танлови ўтказилмоқда.

Чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик соҳасида ҳалқаро ҳамкорлик

03.05.2019Таълим Манба: ЎзА

Тошкентда чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик соҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан қўшинларга мурожаати

02.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги давом этмоқда

02.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Маълумки 2019 йилнинг мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилиниши юртимизга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, жумладан таълим соҳасида ҳам халқаро инвестицияларнинг кириб келиши Республика иқтисодиёти учун нақадар муҳимлигини кўрсатади. 

Иномжон Мажидов Термиз давлат университети жамоаси билан учрашди

01.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Шу кунларда Сурхондарёда хизмат сафарида бўлиб турган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов вилоятдаги олий таълим муассасалари қаторида Термиз давлат университетига ҳам ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқди. 

Халқ таълими вазирлиги ахбороти

01.05.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2019 йил 29 апрел куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида Бухоро шаҳридан Паркент туманига қайтаётган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди

30.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Прeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeв 2019 йилнинг 29 апрeль куни "Ўзбeкистон Рeспубликаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Фармон билан Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концeпцияси ва уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди. Мазкур концепция таълим тизимини ривожлантиришнинг қуйидаги йўналишларини белгилаб берди:

ОТМларга ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

30.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

26.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 27-28 апрель кунлариь Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини топшириш учун рўйхатдан ўтган барча абитуриентларга ўз эшикларини очади.

Сергели туманида 4 та янги мактабларнинг қурилиш ишлари бошланди

25.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида аҳоли учун кўплаб уй-жойлар қурилмоқда. Мазкур уй-жойларга оилаларнинг кўчиб ўтиши натижасида ижтимоий объектларга, хусусан, таълим муассасаларига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

«Ипак йўли» туризм халқаро университети Индонезия университетлари билан ҳамкорлик қилади

25.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2019 йилнинг 23 апрель куни Самарқанд шаҳри Ёшлар маркази биносида Индонезиянинг Bali International School of Tourism, Muhammadiyah University “PROF. Dr. Hamka ”, Jakarta, Dian Nusatra University, Muhammadiyah University (Sumatra), Bhayangkara University, Borobudur University каби 13 та олий таълим муассасаларининг 32 вакилидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда Москва онкология илмий-тадқиқот институтининг филиаллари очилади

25.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Радиология тиббий тадқиқот миллий маркази бош директори, П.А. Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти директори, академик Андрей Каприн бошчилигидаги онколог шифокорлардан иборат делегация малакатимизда бўлишди. Улар юртимиздаги Республика ихтисослашган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишдилар.