Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МГИМО делегацияси билан учрашув
2019-04-03 | Таълим
2019 йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувахитов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) проректори Артём Малигин бошчилигидаги делегация билан учрашдилар.
Учрашувда МГИМО битирувчиларининг V Форумида 17-19 май кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Тадбирда институтнинг собиқ талабалари – турли мамлакатлардан давлат ташкилотлари, бизнес, фан ва маданият вакиллари иштирок этади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан магистратура ва бакалавр дастурлари бўйича таълим олиб бориладиган МГИМО филиалининг тўлиқ фаолиятини бошлашга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги