Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Барчага сифатли таълим” лойиҳасидан қандай натижалар кутилмоқда
2019-04-01 | Таълим
Жорий йилнинг 28 март куни Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамда UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан “Барчага сифатли таълим” лойиҳасини амалга ошириш учун расмий келишув имзоланди. Ушбу лойиҳа 2 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг асосий мақсади таълимни тўғри йўналтиришга тўсиқ бўлаётган кўплаб салбий омилларни бартараф этишга қаратилган.
Мазкур лойиҳа доирасида UNICEF Ўзбекистон ҳукуматига қуйидаги йўналишларда амалий кўмак беради:
2019 -2020 йиллар оралиғида амал қилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг устувор вазифалари сифатида эса қуйидагилар қайд қилинган:
Юқорида келтирилган мақсадлар юзасидан қуйидаги чора-тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган:
Мазкур режалаштирилган истиқболли мақсадларнинг натижаси сифатида лойиҳа якунида қуйидагилар кутилади:
Барча учун умр давомида таълим олишда узлуксиз сифатли таълим олиш ва ўқитиш имкониятлари кенгайтирилади.
Ноқулай иқлим шароитидаги ҳудудларда табиий ресурсларни бошқариш орқали иқлим ўзгаришлари ва табиий офатларга чидамли ўқув муҳитлари шакллантирилади.
Шунингдек, ҳукумат даражасида ҳар бир бола учун инклюзив ва сифатли умумий ўрта таълим тизими дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида махсус восита ҳамда малакаларнинг қўлланилишига алоҳида урғу берилади.
Маълумот ўрнида ушбу лойиҳада келтирилган вазифаларни самарали амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат Статистика қўмитаси каби вазирлик ва идоралар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиниши ҳақида хабар берилмоқда.