Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мўйноқ туманидаги мактабга инновацион китоблар совға қилинди

2019-03-28 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ вазирлик томонидан тақдим этилган лойиҳаларининг жорий этилишини ўрганиш, ҳудуднинг инновацион эко тизимини яратиш борасида таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Азимжон Назаров, вазирлик ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков, Оролбўйи халқаро инновация маркази ходимлари Президентимизнинг ташаббусларидан келиб чиқиб, Мўйноқ туманидаги 7-сонли мактабга ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги китоблар билан бир қаторда инновацион QR кодли китоб ҳам тақдим этдилар.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ филиалида мактаб ўқувчилари учун ёш биологлар тажриба участкасини ташкил этишга ва ушбу ер майдонида ўқувчиларга бошланғич амалий экологик таълим беришни йўлга қўйишга келишилди.

Мактаб маъмурияти Оролбўйи халқаро инновация маркази ва мактаб жамоаси ўртасидаги ҳамкорлик ёшларни илм-фанга қизиқишларини ошишига, ҳудуднинг экологик ҳолатини ижобий томонга ўзгартириш учун замонавий технологиялар, янги билимлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунишларига хизмат қилади. Бу ўз навбатида келажакда уларнинг инновацион лойиҳалар, ишланмалар, технологиялар орқали аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратишларига асос бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться