Тошкент давлат агар университетида “Qr-book” тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди.
Ушбу тизим орқали талабалар зарур китобларини қидириш учун вақт сарфламайди. Профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусхасини “QR-kod” орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин.
Мазкур лойиҳани Тошкент давлат аграр университетининг талабалари Саидали Аброров ва унинг жамоадошлари Диёр Ҳамидов, Аброр Йўлдошевлар яратди. Улар инновацион технологиялар асосида маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультетининг биринчи босқичида таҳсил олишмоқда.
Ҳозирда университет ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида олтита “Qr-book” тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойи ташкил этилмоқда. Улардан биринчиси яъни 120 китобни ўз ичига олган “QR-kod” билан ишловчи китоблар жавони мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети ўқув биносига ўрнатилди.
Сайёра Шоева, ЎзА
Манба: ЎзА