Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

“Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII халқаро конференцияси бошланди

24.04.2019ФанМанба: «Халқ сўзи»

Бугун, 24 апрель куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида “Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” “Central Asia – 2019” XIII халқаро конференцияси бошланди. 

Тўгарак ташкил этаётган ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш механизми яратилди

24.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни илгари сурган эдилар. Мазкур ташаббуслар ўчоғи бўлиб эса мактаблар хизмат қилиши лозим.

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди

24.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди.

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови ўтказилади

23.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ўтказилади.

ТИҚХММИда ўтказилган нуфузли халқаро конференция ўз ишини якунлади

23.04.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2018 йил 18 - 19 - октябрь кунлари Россия федерацияси Президенти Владимир Путиннинг республикамиз пойтахтига давлат ташрифи доирасидаги таклиф ва келишувларнинг аҳамияти бугунги кунда ўз рўёбини кўрсатаётгани сир эмас. Ўшанда "Янги иқтисодиётга янги ходимлар" таълим форуми иккита давлатнинг 140 та етакчи олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида ўтказилганди.

ХТВ тизимида бюджет маблағларини ишлатиш устидан назорат кучайтирилмоқда

23.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан 2019 йилнинг I-чораги давомида халқ таълими тизими муассасаларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда жами 11 413,7 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

“Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот ресурслари” XIII халқаро конференциясига икки кун қолди

23.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот ресурслари” XIII Халқаро конференцияси ташкил этилиши билан боғлиқ масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Халқаро ислом академияси билан Истанбул университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

23.04.2019Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб турибди.

Жанубий Корeя компанияси Ўзбeкистон мактабларига пианино совға қилди

22.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жанубий Корeянинг Booyoung Housing Co. LTD компанияси Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирликларига икки мингта рақамли пианино совға қилди.

10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш жараёни такомиллаштирилади

19.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини дарс жараёнида керакли хом-ашё материаллари билан таъминлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур меъёрлар вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Наманган муҳандислик-технология институтининг лойиҳаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади

19.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси учун маблағ ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Академиянинг янги биносида илмий-тадқиқот ишлари билан танишди

17.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида яна бир замонавий ўқув бино фойдаланишга топширилди. Бинони топширишга бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳам иштирок этиб, мазкур ўқув биносида курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги инклюзив таълимни жорий этмоқда

16.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 369-сонли мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида хайрия фаолияти шаклида ташкил этилган мазкур таълим муассасаси бирлаштирилган турдаги биринчи МТМ бўлиб, унга ҳам соғлом тарбияланувчилар, ҳам жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар қатнаш имкониятига эга бўладилар.

Халқ таълими вазирлиги изоҳи

16.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Интернет нашрларида эълон қилинган “Мактабда жанжал: Тошкентда директорнинг қариндоши ўқувчиларни аёвсиз калтаклаяпти” журналистик суриштирувига Халқ таълими вазирлиги қуйидагича изоҳ билдиради.

Янги ўқув йилида ўқувчилар QR кодли дарсликлардан фойдаланадилар

16.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб умумий мактабларнинг 8-синф ўқувчиларига география фани инновацион дарслик ёрдамида ўтилади. Дарслик Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходими Жаҳонгир Мусаев томонидан яратилган бўлиб, китоб саҳифаларида ўрин олган QR кодлар орқали турли қизиқарли (харита, диаграмма, инфографика, аудио, видео, матн кўринишидаги) маълумотлар билан танишиш мумкин.

МТВ делегациси Шанхай шаҳри мэриясида бўлдилар

15.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Вазир Агриппина Шин бошчилигидаги МТВ делегациси 12 апрель куни Шанхай шаҳри мэриясида бўлдилар ва шаҳар вице-мэри Сью Кунлинь билан учрашдилар.   

Маҳалла идораси мактабга тегишли бинодан фойдаланиб келмоқда

15.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

kun.uz сайтида “Бахмалдаги мактаб ўқувчилари МФЙдан ижарага олинган хоналарда ўқимоқда” номли мақола эълон қилинди. Халқ таълими вазирлиги мазкур мақола бўйича қуйидагича изоҳ билдиради:

Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

15.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 942-сонли қарори асосида Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.