Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Азиз Абдуҳакимов Самарқанд ярим марафонининг ташкилий масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш ўтказди

26.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Samarkand Half Marathon халқаро хайрия марафони ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Самарқанд ярим марафонининг ташкилий масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш ўтказди.  

Одри Азуле: "Хива бугунги кунда ҳам одамларни бирлаштирган маданият ва илҳомнинг ҳақиқий кучини ўзида мужассам этган"

25.09.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ПАРИЖ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Олдин хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқиб, 2021 йилда Хивада "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. «Дунё» АА нинг Париждаги мухбири давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси бўйича ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле хоним фикри билан қизиқди.

Туристик объектлардаги тарғибот ёзувларида давлат тилининг аҳамияти юзасидан учрашув бўлиб ўтди

24.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бухоронинг диққатга сазовор манзилларидан бирида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ва ташқи реклама ишлаб чиқарувчи субъектлар, туризм соҳаси вакиллари ва ҳунармандлар, тадбиркорлар иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаковнинг Corriere della Sera (Италия) газетасига берган интервьюси

23.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Covid ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги Ўзбекистон

муаллиф Фариан Сабахи, 21 сентябрь, 2020 йил

Тошкент шаҳрида жаҳон стандартлари асосида АЁҚСлар ташкил этилмоқда

21.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларда савдо, маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш шохобчалари, бепул wi-fi зоналари, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС фаолият кўрсатишини ташкил этиш белгиланган.  

“Amirsoy” тоғ-чанғи курортининг 2-босқичини амалга оширишга доир Ҳукумат қарори қабул қилинди

19.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бўстонлиқ туманининг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш, ҳудудга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар, замонавий ва сифатли инфратузилмани яратиш мақсадида “Amirsoy” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 2019 йил декабрь ойида осма йўллар, чанғи трассалари ва жойлаштириш воситаларини барпо этишни ўз ичига олган “Amirsoy” тоғ-чанғи курорт мажмуаси барпо этилган эди.  

Жойлаштириш воситаларида фуқароларни ҳисобга олишнинг янги тартиби жорий қилинди

16.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эндиликда жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган кишилар «E-Mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали ҳисобга олинади. 

Ўзбекистон МДҲ Туризм Кенгаши ҳузурида Тезкор муносабат билдириш гуруҳини тузиш ташаббусини билдирди

14.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

МДҲ мамлакатларининг "Ишбилармонлик ташаббуслари ҳафталиги" доирасида туризм бўйича онлайн форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси номидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов иштирок этди.  

Бухорода зиёрат туризмини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар кўздан кечирилди

13.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Бугунги кунда уч минг йиллик тарихга эга воҳамиз аждодлардан қолган бой маданий мероси билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Айни чоғда вилоятимиздаги 829 та моддий ва маданий мерос объекти, жумладан, 507 та меъморий обида, 287 та археологик ёдгорлик, 17 та монументал санъат намунаси ва 18 та диққатга сазовор жойлар давлат муҳофазасига олинган.

Туризмни ривожлантириш ва барқарор маданий меросни асрашга йўналтирилган давра суҳбати бўлиб ўтди

12.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жаҳон банки билан ҳамкорликда барқарор маданий мерос ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилган виртуал давра суҳбатини ўтказди. 

Ноябрда “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия ярим марафони бўлиб ўтади

11.09.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Samarkand Half Marathon” ярим марафони Республикада алоҳида эҳтиёжли кишилар учун қулай ва инклюзив муҳит яратишга қаратилган бошқа тадбирлар билан бирга муҳим тадбирга айланиб улгурган. Ушбу лойиҳа спорт орқали биз инклюузивлик масалаларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қила олишимизни намоён қилмоқда.  

UNESCOда Ўзбекистоннинг номоддий мероси тарғиботига доир саъй-ҳаракатлар тақдим этилди

11.09.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

8-10 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонаси Париждаги UNESCO штаб-квартирасида бўлиб ўтган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш Конвенциясига (2013 й.) аъзо давлатлар Бош ассамблеясининг 8-сессиясида иштирок этди.  

Ҳинд компанияси Деҳлидан Лондонга автобусда саёҳатни йўлга қўймоқчи. У Ўзбекистондан ҳам ўтади

10.09.2020ТуризмМанба: «Халқ сўзи»

Ҳиндистоннинг Adventures Overland сайёҳлик агентлиги ўз мижозларига Деҳлидан Лондонгача автобусда боришдек ноёб саргузашт турини таклиф этмоқда. Ушбу рейс 70 кун давом этади ва қарийб 20 минг км. масофани қамраб олади. 

“Жайрон” эко-туристик объектини ривожлантириш ишлари бошланди

08.09.2020ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бухородан 42 км масофада, Қизилқум саҳросининг жануби-ғарбида жойлашган “Жайрон” қўриқхонасига биринчи тамал тоши қўйилди. Ушбу эко-туристик объектни ривожлантириш ишлари питомник имкониятларини ошириш ва сайёҳлар ҳамда маҳаллий меҳмонлар ташрифи учун қулай шароит яратишга йўналтирилган.   

“Ипак йўли” туризм халқаро университетида аттестация ўтказилди

08.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги 2666-сонли қарори билан тасдиқланган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ, жорий йилнинг 17-18 август кунлари “Ипак йўли” халқаро туризм университети раҳбар ва ходимлари аттестациядан ўтказилди.  

Азиз Абдуҳакимов: Ўрмон хўжаликларида ҳам туризмни ривожлантирамиз

05.09.2020ТуризмМанба: ЎзА

Аввал хабар берганимиздек, 4 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Эртаклар оламига саёҳат: “Bukhara Desert Oasis & SPA” тематик масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди

04.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида “Bukhara Desert Oasis & SPA” тематик сайёҳлик масканининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон туризми тарғиботи бўйича National Geographic вакиллари билан музокаралар ўтказилди

03.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг мутахассиларидан иборат жамоа ва Канаданинг National Geographic телеканали Режалаштириш бўлими бошлиғи, саёҳат контентлари бўйича стратег Катерина Солт ҳамда Саёҳат йўналишида ҳамкорлик бўлими директори Ниту Кэмбой ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ туманидаги «Ийк ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди

02.09.2020ТуризмМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 1 сентябр куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги маданий мерос намунаси бўлган «Ийк ота» зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Тошкент вилояти ҳокими Р Холматов, Тошкент вилояти вакиллигининг бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ва бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакилларига!

02.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ҳурматли гидлар, туроператорлар, турагентлар, отельерлар, йўл бўйи инфратузилма ва транспорт компаниялари вакиллари, HoReCa, ўлкашунослар, тарихчилар, археологлар, нодавлат сектор вакиллари ҳамда туризм ва меҳмондўстлик соҳаси билан боғлиқ бўлган барча кишилар!