Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ноябрда “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия ярим марафони бўлиб ўтади
2020-09-11 | Спорт
“Samarkand Half Marathon” ярим марафони Республикада алоҳида эҳтиёжли кишилар учун қулай ва инклюзив муҳит яратишга қаратилган бошқа тадбирлар билан бирга муҳим тадбирга айланиб улгурган. Ушбу лойиҳа спорт орқали биз инклюузивлик масалаларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қила олишимизни намоён қилмоқда.
Бу йилги хайрия ярим марафони жуда муҳим мавзулардан бири - аутизм билан касалланган одамлар муаммосига қаратилган. Тадбирда аутизм касалига чалинганлар учун инклюзив муҳит яратиш ва уларнинг мамлакатимиз ижтимоий ва маданий ҳаётига қўшилиши масалалари кўриб чиқилади.
Ярим марафондан тушган маблағ аутизм билан касалланган болалар учун Ўзбекистондаги мактаб-интернатлардан бирида болалар бадиий студиясини яратишга сафарбар қилинади. Югуриш виртуал форматда ҳар бир иштирокчига ихтиёрий масофани босиб ўтиш имконияти билан, шунингдек Шимолий юриш услубида ўтказилади. 12 ёшгача бўлган болалар, болалар югуришида иштирок этишлари мумкин.
Бу галги марафон хам маданий тадбирларга бой бўлиши назарда тутилган. Мусобақанинг расмий веб-сайтида нафақат иштирокчилар, балки аҳоли учун ҳам мусиқий ва таълим дастурлари мавжуд бўлиб, уларда халқаро экспертлар аутизм ва аутизм билан касалланган одамларни жамиятга тўғри интеграцияси мавзусида маърузалар ва маҳорат дарслари ўтказадилар. Жорий йилги воқеалар туфайли югуриш Самарқанд шаҳрида ўтказилмайди, аммо эндиликда дунёнинг исталган нуқтасидан хайрия марафонимизда иштирок этиш ва қўллаб-қувватлаш имкони пайдо бўлди.
Ярим марафонда иштирок этиш учун қуйидаги веб-сайтида рўйхатдан ўтинг: https://samarkandhalfmarathon.uz/
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги