Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм
Вазирлар Маҳкамасида коронавируснинг туризм соҳаси ривожига таъсири муҳокама этилди 06.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги4 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси аъзолари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва туризм соҳаси субъектлари иштирокида Covid-19 – коронавируснинг Ўзбекистон туризм соҳаси ривожига таъсирини ўрганиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. |
1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда Япония фуқаролари учун 90 кунлик визасиз режим белгиланди 04.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги |
Самарқандда ёшлар туристик фестивали ва спорт туризми бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади 03.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги2020 йилнинг 24-30 март кунлари Самарқанд вилоятида Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, вилоят ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан “Ҳикоялар карвони” лойиҳаси доирасида ёшлар туристик фестивали ва спорт туризми бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. |
Саёҳат барча учун: Имконияти чекланган кишиларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатига ҳисса қўшинг 03.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТуризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан имконияти чекланган юртдошларимиз учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат ташкил қилишга йўналтирилган "Саёҳат барча учун!" хайрия лойиҳаси давом эттирилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг март ойида "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида имконияти чекланган юртдошларимиз учун навбатдаги саёҳатни ташкил этиш режалаштирилган. |
“ITB Berlin -2020” халқаро туризм кўргазмаси бекор қилинди 02.03.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиБутун дунёда COVID-19 вируси билан касалланганлар сони ошиб бориши муносабати билан “ITB Berlin -2020” халқаро туристик кўргазмаси бекор қилинди. Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ инқирозли ҳолатлар штабида шу ҳақида хабар берилди. |
Миллий туристик онлайн сервис «Uzbekistan Pass» дастури 28.02.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигиМамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. |
Литва делегацияси билан учрашув 27.02.2020СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги26 февраль куни пойтахт ҳокимлигида Литва Республикасининг спикери муовини Ирена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов меҳмонларга Тошкентда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, пойтахтнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ масалалар ва ютуқлар ҳақида сўзлаб берди. |
25.02.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ташаббуси билан «Registon-Plaza» меҳмонхонасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. |
Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув 18.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2020 йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга Венгрия делегациясига бошчилик қилиб келган Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди. |
Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштиришда Туркия тажрибаси ўрганилмоқда 18.02.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида “Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштириш ва Туркия тажрибаси” амалий семинари ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган ушбу тадбирда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг Инвестициялар ва амалга ошириш Бош бошқармаси мутасаддилари, Туркия Мустақил меъморлар уюшмаси раҳбарияти иштирок этишди. |
Ҳиндистонда “Uzbek Food Festival” ўзбек миллий таомлари фестивали очилди 14.02.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиҲиндистонда ўтказилаётган “Суражкунд Мела” фестивали доирасида 9 февраль куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Uzbek Food Festival” ўзбек миллий таомлари фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. |
“Оролдаги боғим” агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади 14.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори 2020 йилнинг 12 февралида қабул қилинди. |
Тошкентда I Халқаро авиация форуми бўлиб ўтади 13.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги12 февраль куни пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» биринчи халқаро форумига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда, шунингдек, Транспорт вазири Элёр Ғаниев, “Uzbekistan Airports” АЖ раиси Равшан Исмаилов, Фуқаро авиацияси агентлиги директори в.б. Толиб Ўлжаев ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. |
“Олтин ҳалқа” сайёҳлик йўналиши бўйлаб саёҳат 12.02.2020ТуризмМанба: ЎзАТошкент вилояти туризм йўналишлари бўйича улкан салоҳиятга эга. Мамлакатимизда соҳани жадал ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли вилоятда туризмнинг эко, экстремал ва тоғ, агро, зиёрат, саноат ва бошқа турлари жадал ривожланмоқда. |
Россиялик влогерлар ўзбек миллий таомларини дунёга танитмоқда 04.02.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги“Summerdays” YouTube канали юритувчилари россиялик влогерлар Денис ва Таня Андижонга саёҳат қилишди. Денис ва Таня гастрономик туризм бўйича влог юритиб, ўз обуначиларини ўзбек ошхонасининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириб боришади. |
04.02.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги UNESCO бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган Хоразм “Лазги” рақсини Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади. |
Ўзбекистон Осиёнинг энг йирик ҳунармадчилик фестивалида бош ҳамкор сифатида иштирок этмоқда 28.01.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги1-16 февраль кунларида Ҳиндистоннинг Харьяна штатида Осиёнинг энг йирик ҳунармадчилик фестивалларидан бири ҳисобланган “Surajkund Mela” бўлиб ўтади. Унда ҳар йили 60 дан ортиқ мамлакатдан келган миллиондан зиёд ҳунармадлар ва меҳмонлар иштирок этади. |
Туризмни ривожланириш давлат қўмитасида хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди 27.01.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиТуризмни ривожланириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов 24 январь куни Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Афғонистондан келган инвесторлар билан учрашди. |
25.01.2020ТуризмМанба: ЎзА Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномасида туризм ва спорт соҳалари бўйича ҳам устувор вазифа ва йўналишлар белгилаб берилди. |