Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида жаҳон стандартлари асосида АЁҚСлар ташкил этилмоқда

2020-09-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларда савдо, маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш шохобчалари, бепул wi-fi зоналари, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС фаолият кўрсатишини ташкил этиш белгиланган.  

Шу сабабдан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти маъсуллари томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида “LUKOIL Uzbekistan Operating Company” МЧЖ томонидан ташкил этилган АЁҚС фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мазкур станция жаҳон стандартлари бўйича барча белгиланган талабларга жавоб берувчи лойиҳа асосида қурилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида автомобилларга бензин ва дизел ёқилғиларини қуйиш учун мослаштирилган. Автомобилларга қуйиладиган нефт маҳсулотлари Россия нефтни қайта ишлаш заводларидан олиб келиниши шохобча раҳбари томонидан таъкидланди.

Ушбу шохобчада йўловчилар учун мўъжаз кафе, тез овқатланиш учун қандолат маҳсулотлари, бепул wi-fi зонаси, йўл олди биринчи навбатда зарур бўлган озиқ овқат, ичимлик ва бошқалар, санитария-гигиена воситалари, автомобиллар учун турли хил суюқликлар (автол, автомобиль мойи, антифриз ва ҳ.к.) савдоси фаолияти белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйилган.

Шунингдек, АЁҚСда санитария-гигиена қоидалари ва талабларига тўлиқ жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилган бўлиб, шохобчада қўл қуритиш ускунаси ва ҳаво тозалаш тизими, эркаклар, аёллар ва имконияти чекланган шахлар учун алоҳида хоналар белгиланган стандартлар асосида барпо этилган. Қўшимча тарзда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида автомобиль шиналарига бепул ҳаво тўлдириш ва чангютгич билан тозалаш хизматлари ҳам яратилганлиги тахсинга лойиқ.

Компания томонидан маълум қилинишича, жахон стандартларига жавоб берувчи барча керакли шароитлар мужассамлаштирилган шу каби лойиҳалар Ташкент шаҳрида ва республика миқёсида тармоқ асосида ташкил этилиши кўзда тутилган.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться