Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Ўзбекистон туризм ва инвестиция салоҳияти Доҳада тақдим этилади

24.11.2020ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва «JTA International Holding» Қатар инвестиция холдинг компанияси президенти Амир Али Салеми ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Uzbekistan Travel" сайёҳлик журналининг илк сони тақдимоти бўлиб ўтди

24.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Пойтахтдаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида сайёҳлик йўналишидаги “Uzbekistan Travel” журналининг биринчи сони тақдимоти бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.  

“Samarkand Half Marathon” спорт туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшувчи халқаро спорт брендига айланди

20.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Самарқанд шаҳрида “Samarkand Half Marathon 2020” доирасида шаҳар ва клублар ўртасидаги ўтказилган мусобақаларнинг якунлари сарҳисоб қилинади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Марказий Осиё – иқтисодий ўсиш ва фаровонлик" онлайн форумида иштирок этди»

19.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

17-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказий Осиё савдо форуми доирасида ўтказилган "Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик орқали туризмни қайта тиклаш” мавзусидаги ялпи сессиясида иштирок этди.  

Кореяда ўзбек миллий таомлари эътироф этилмоқда

17.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маҳмуд Абдуллаев Жанубий Кореядаги «Лаззат» деб номланган Ўзбек миллий таомлар ресторани асосчиси ва раҳбаридир.

“Конигил” фуқаролар йиғинига “туризм қишлоғи” мақоми берилди

13.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

«Конигил» қишлоғи – сайёҳлар дам олиши, халқ амалий санъатидан завқ олиши, миллий урф-одатлар, анъаналар ва таомлар билан танишиши учун барча шароитлар яратилган ажойиб туристик маскан. Ушбу нодир сайёҳлик объекти Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган.  

Ҳудудларда спорт туризмини ривожлантиришга келишиб олинди

12.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда ҳудудлардаги Туризмни ривожлантириш департаментларининг мудирлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ташриф буюрди.

ТХТЯ 2020 онлайн форумининг биринчи кун якунлари

12.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Кеча, 11 ноябрь куни ТХТЯ 2020 доирасида онлайн форумга старт берилди.    

Хориждаги ватандошлар билан туризмни ривожлантиришга йўналтирилган видеомулоқот ўтказилди

09.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида хорижий мамлакатлардаги ватандошлар билан видеоконференция ўтказилди. Унда Қўмита раиси ўринбосари Улуғбек Азамов, департамент ва бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Россия Федерацияси, Япония, ХХР, Жанубий Корея, Франция, Германия ва Қозоғистонда  таълим олаётган ва фаолият юритаётган ватандошларимиз иштирок этишди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги энг яхши АГТКС, АГҚС, АЁҚCларга "Quality service" сертификати топширилди

06.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бугун, 6 ноябрь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан “Энг яхши Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси (АГТКС), Автомобилларга газ қуйиш станцияси (АГҚС) ва Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚС)нинг тақдиралаш маросими бўлиб ўтди.  

Туризмни йўналишидаги профессионал коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бошланди

06.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

5-6-7 ноябрь кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги профессионал коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги туризм элчиси тайинланди

03.11.2020ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов мазкур мамлакат парламенти Вакиллар мажлиси (қуйи палата) Ижтимоий бирдамлик, оила ва ногиронлар қўмитаси раиси профессор Абдулҳади ал-Қасабий Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги туризм элчиси этиб тайинлангани муносабати билан унга тегишли сертификатни топширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

АҚШда Қашқадарё ҳақида ҳикоя қилувчи журнал чоп этилди

02.11.2020ТуризмМанба: «Янги Ўзбекистон»

Қашқадарё вилояти тарихида илк бор инглиз тилидаги «Inside Kashkadarya» журнали Amazon.com орқали АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларида сотувга қўйилди.

Халқаро аэропортларга энг яхши ном беришга доир танлов муддати узайтирилди

31.10.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон аэропортлари" АЖ ҳудудлардаги халқаро аэропортларимизга энг яхши ном беришга доир танлов муддатини 2020-йилнинг 5-ноябрига қадар узайтирди. 

Йўловчи транспорти ва логистикаси масалалари бўйича қўшма ҳайъат йиғилиши ўтказилди

29.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Вазирлар Маҳкамасининг Йўловчи транспорти ва логистикаси масалалари бўйича қўшма ҳайъати мажлисини ўтказди.  

Тошкентдаги модернизм ёдгорлиги реконструкция қилинади

27.10.2020МаданиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда “Grace” архитектура бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Джакомо Кантони томонидан ишлаб чиқилган Тошкентдаги модернизм ёдгорлигини реконструкция қилиш лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳридаги велойўлакчаларни кўздан кечирди

23.10.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридаги велойўлакчалар ҳамда аҳолининг оммавий спорт турлари билан шуғулланиши йўлида амалга оширилаётган ишларни яқиндан кўздан кечирди.   

Туризм соҳасида «Tourism. The Path to Innovation» стартаплар танлови эълон қилинди

21.10.2020ТуризмМанба: «Янги Ўзбекистон»

IT Park, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда туризм соҳасида стартаплар танлови эълон қилди.

Азиз Абдуҳакимов “Ипак йўли” ХТУ талабалари ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилди

20.10.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ва “Ипак йўли” халқаро туризм университети (ХТУ) ректори Азиз Абдуҳакимов талабалар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат қилди: