Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар фаолият турига киритилди

23.02.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризм соҳаси вакиллари бандлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда Президентнинг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6165-сон фармони муҳим аҳамият касб этди. Мазкур фармон билан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари ҳам киритилди.  

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон гидларини Бутунжаҳон гидлар куни билан табриклади

23.02.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21 февраль – Бутунжаҳон гидлар куни муносабати билан пойтахтдаги “Marriott” меҳмонхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг энг фаол гид ва экскурсия етакчилари тўпланган тантанали тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.  

Азиз Абдуҳакимов Хива шаҳридаги янги 5 юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари билан танишди

17.02.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хива шаҳрида қурилаётган меҳмонхоналарда кетаётган иш жараёни билан яқиндан танишди.  

Сума Чакрабарти: Туризм Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг локомотивларидан бирига айланиши мумкин

14.02.2021ТуризмМанба: «Янги Ўзбекистон»

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Чакраборти ўртасида видеоконференция шаклида музокара ўтказилди.

Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳақида маълумот берилди

12.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.

Ўзбекистонликлар учун ички саёҳатлар 40 фоизгача арзонлаштирилади

11.02.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони доирасида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди.  

Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

10.02.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Хорижлик ватандошларимиз Алишер Навоий хотирасига бағишлаб флешмоб ўтказишди

04.02.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 9 февраль - Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.  

Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

28.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Қозоғистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра ишлари бўлими бошлиғи Жандулла Бекжигитов ва “Tawaf Travel” ширкати директори Бектемир Исаков Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди.

Навоий вилояти ва Қозоғистон ўртасида зиёрат туризмини ривожлантиришга доир меморандум имзоланди

26.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қозоғистон делегацияси куни-кеча Навоий вилоятида бўлиб, унинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишди.

Азиз Абдуҳакимов “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

25.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси   Азиз Абдухакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мадрид шаҳрига хизмат сафари давомида “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликка доир музокаралар олиб борди. 

Қозоғистон делегацияси Тошкент ва Навоий вилоятлари туристик салоҳияти билан танишди

25.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қозоғистон Республикаси делегацияси Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Бош вазир ўринбосари Испания қироли Филипп IV қабулида бўлди

22.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлиб, у билан юзма-юз мулоқот қилди.  

UNWTO Бош котиби: “Ўзбекистон тажрибаси бутун дунё мактаблари учун алоҳида дарслик яратишга туртки бўлади”

20.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистоннинг туризмни болаликдан бошлашга доир ташаббусини юқори баҳолаб, ушбу ташаббусни бутун дунё мамлакатлари мактабларида алоҳида фан сифатида киритиш ва соҳага оид дарслик яратишга туртки бўлишини таъкидлади. 

Содиқ Бадак: «Пандемия – ривожланаётган давлатларда туризм соҳаси ривожи учун ўзига хос имконият»

19.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак (Туркия) Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида бўлиб, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашди. 

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва UNWTO бош котиби Тошкент вилоятида глобал инвестициявий форум ўтказиш бўйича келишувга эришди

19.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кеча Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Atlantic Council” кенгаши вакили Андижон вилоятига ташриф буюрди

18.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

АҚШнинг “Atlantic Council” кенгаши катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Террел Жермаине Старринг Андижон вилоятининг туризм ва маданият соҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.  

Жанубий Корея буддистларини Ўзбекистон зиёрат турларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

15.01.2021ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг Сеулдаги  элчихонаси ходимлари ва Жанубий Кореянинг «Чогье» буддистлар ташкилоти вакили Юн Юнг Хи ҳамда «Anytime Tour» сайёҳлик компанияси директори Ый Бун Шим ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олматада Ўзбекистонда зиёрат туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

13.01.2021ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Куни кеча мамлакатимизнинг Олматадаги Бош консуллигида Қозоғистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда зиёрат туризм» мавзусида тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Tourism. The path to innovation” танлови иштирокчилари тақдимоти ўтказилди

12.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида туризм соҳасидаги истиқболли стартап-лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Tourism. The path to innovation” танлови доирасида сараланган лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.