Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Одри Азуле: "Хива бугунги кунда ҳам одамларни бирлаштирган маданият ва илҳомнинг ҳақиқий кучини ўзида мужассам этган"

2020-09-25 | Маданият

ПАРИЖ, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Олдин хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқиб, 2021 йилда Хивада "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро форумини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. «Дунё» АА нинг Париждаги мухбири давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббуси бўйича ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле хоним фикри билан қизиқди.

– Мамнуният билан эътироф этиш жоиз, Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ваколати доирасидаги кўп соҳаларда юқори даражада самарали ҳамкорлик ўрнатилди. Бунга ҳар икки томоннинг сўнгги йиллардаги интилиши ва ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган ташаббус туфайли эришдик. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ЮНЕСКО билан яқин алоқалар ўрнатиш ва уни ривожлантиришга бўлган иштиёқини юқори баҳолайман. Париж ва Самарқанд шаҳарларида ўтган учрашувларимиз чоғида бунга яна бир карра амин бўлдим. Ҳозирги кунда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг мустаҳкам пойдевори яратилган, Ўзбекистон бўйича давлат дастури ва бир нечта “Йўл харита”лари самарали амалга оширилмоқда.

Келажакда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар икки томон салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш талаб этилади, бунинг учун  янада кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Масалан, ЮНЕСКО ваколати доирасида бошқа янги лойиҳа ва дастурлар бўйича ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкин.

ЮНЕСКО йирик халқаро тадбирларни ўтказишда доим Ўзбекистоннинг яқин ҳамкори бўлиб келган. Сўнгги йилларда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа, Халқаро бахшичилик санъати фестиваллари, Халқаро мақом санъати анжумани каби йирик маданий тадбирлар ЮНЕСКО ҳамкорлиги ва шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили Самарқанд шаҳрида ўтган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида мамнуният билан иштирок этдим.

Бу ЮНЕСКО ташкилоти Ўзбекистон интилишларини, шу жумладан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё бўйича халқаро форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлашда давом этишини, лойиҳанинг амалга ошишида кўмак беришга тайёр эканини англатади. ЮНЕСКО Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшмоқда – бир неча йил аввал “Марказий Осиё цивилизациялари тарихи” номли кўп жилдли китоб нашрдан чиқарилди. Ўзбекистон Президенти таклиф этган форум ҳам Марказий Осиёнинг минтақа ва дунё тарихий тараққиётининг шаклланишида муҳим ўрин тутган бой маданияти ва қўҳна тарихий меросига саёҳат қилиш учун яна бир яхши имконият бўлади. 

Минтақанинг цивилизациялар чорраҳаси сифатидаги тарихий вазифаси ва бугунги тараққиётидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Марказий Осиё ҳозирги геосиёсий зиддиятлар шароитида ўзаро мулоқот ва музокара майдонига айланиши мумкин.

Форум учун танланган жой ҳам рамзий маънога эга: умумжаҳон тарихий мероси ҳисобланган кўҳна Хива шаҳрининг гўзаллиги ва улуғворлиги асрлар давомида олим, уста ва рассомлар эътиборини жалб қилиб, империя ва маданият марказларининг бешиги бўлиб келмоқда. Бу шаҳар бугунги кунда ҳам маданият ва маърифатнинг инсонларни бирлаштира оладиган қудратига мисолдир.

Биз 2021 йилда ушбу муҳим тадбирнинг кенг кўламда нишонланишини интиқлик билан кутиб қоламиз.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться