Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туристик объектлардаги тарғибот ёзувларида давлат тилининг аҳамияти юзасидан учрашув бўлиб ўтди

2020-09-24 | Туризм

Бухоронинг диққатга сазовор манзилларидан бирида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ва ташқи реклама ишлаб чиқарувчи субъектлар, туризм соҳаси вакиллари ва ҳунармандлар, тадбиркорлар иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.  

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Шаҳриёров, Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев, сектор раҳбарлари, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Маданий мерос бошқармаси мутасаддилари, туман ва шаҳар ҳокимларининг маслаҳатчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари сўзга чиқишди.

Учрашувда Бухоро вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Феруза Ибрагимова жамоат жойларида, кўчаларда ва бинолар пештоқларида хорижий тилдаги ташқи тарғибот ёзувларининг кун сайин кўпаяётгани борасида тўхталиб ўтди.

Жумладан, қадимий шаҳар қисмидаги бинолар пештоқларидаги ташқи ёзувларнинг аксарияти хорижий тилда намойиш этилган бўлиб, чет эллик ташриф буюрувчиларга қулай бўлиши учун бундай йўл танлангани айтилмоқда. Ушбу масала юзасидан маҳаллий аҳоли ва ички туризм омилини ҳам инобатга олиш лозимлиги, ташқи ёзувлар устувор равишда давлат тили - ўзбек тили акс этиши зарурлиги қайд этилди ва тарғибот ёзувларини “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга мувофиқлаштириш вазифалари белгиланди. 

Тадбир давомида иштирокчилар ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар олишди ҳамда келгусида ҳамкорликда мазкур ҳолатларнинг олдини олишга келишиб олишди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться