Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди

01.09.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилди. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 26 август куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси V Қурултойи” доирасида шу ҳақида маълум қилди.  

Бухоро саҳроларидаги эртакнамо оламга хуш келибсиз!

29.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бухоро вилоятида янги тематик туристик объект сайёҳларга ўз эшикларини очмоқда. Ромитан туманида жойлашган “Bukhara Desert Oasis & Spa” инновацион экотуризм кластери, шубҳасиз, ҳеч бир сайёҳни бефарқ қолдирмайди. 

“Ўз диёринг кашф эт!” мавзусидаги фотоматериаллар танловига старт берилди

27.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистоннинг бой тарихи, муқаддас қадамжолари ҳамда яхши ўрганилмаган тарихий обидалар ва маданий объектларини кенг тарғиб этиш, шунингдек ранг-баранг ва янги туристик маршрутларни шаклланишига туртки бериш мақсадида юртимиз фуқаролари орасида “Ўз диёринг кашф эт!” мавзусидаги фотоматериаллар танлови эълон қилинди.

Гид ва экскурсиячиларга малака гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

25.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

"Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсиячилар ва ҳамроҳ-йўриқчиларга малака гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм саноатини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 433-сонли қарорида шу ҳақида маълум қилинган.

Германия ва Австрия туркомпаниялари вакиллари билан видеомулоқот ўтказилди

22.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

20 август куни Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмаги ва «BZ.COMM» PR-компаниясининг (Германия) қўллаб-қувватлаши остида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ҳамда Ўзбекистон, Германия ва Австрия туристик компанияларининг 90 дан ортиқ вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Гидларни қўллаб-қувватлашга доир онлайн-марафон ўтказилади

19.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Туризмни ривожлантириш институти ва Бутунжаҳон сайёҳлик гидлар ассоциациялари федерацияси (WFTGA) томонидан “Дўстлик кўприги. Гид 2020: янги имкониятлар ва истиқболлар” онлайн-марафони ўтказилмоқда.

Тўдакўл соҳилида “Silk Road Family Resort” замонавий дам олиш маскани очилди

17.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 19 июндаги 4755-сонли қарорида Тўдакўл кўли ҳудудида туристик зонани ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича сувда дам олиш турлари ва пляж туризмини ривожлантириш, кўлга йўловчиларни ташиш учун доимий автобус қатновларини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш назарда тутилган.

Бўстонлиқ туманида туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди

14.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Янги замонавий "Silk Road Family Resort" дам олиш маскани очилмоқда

14.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

16 август куни бухоролик фаол тадбикорлар томонидан Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган Тўдакўл сув омборини энг сўнгги замон талабларига мос равишда соҳил дам олиш масканига айлантирилган "Silk Road Family Resort" сайёҳлик пляж зонасининг расмий очилиш маросими ўтказилади. Очилиш маросими Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ҳамда Навоий вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Грузия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

13.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Туризм фидойиси” кўкрак нишонини бериш тартиби тасдиқланди

08.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эндиликда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун кўкрак нишони билан тақдирланади. 

Туризм объектларида санитар хавфсизликни таъминловчи воситалар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланинг!

04.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ҳурматли тадбиркорлар! Хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил қилишда Ўзбекистон Президенти фармонлари билан туризм соҳаси тадбиркорлари учун тақдим этилган имтиёзлардан кенг фойдаланинг!  

Ўзбекистон-Индонезия: Зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари фаоллашади

03.08.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси У. Рўзиқулов Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг фуқаролар фаровонлиги масалалари бўйича спикер ўринбосари Муҳаимин Искандар билан учрашди. 

Корея сайёҳлик агентликлари уюшмаси билан ҳамкорлик ўрнатилди

09.07.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси икки мамлакат ўртасида сайёҳлар алмашинувини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жанубий Корея Сайёҳлик агентликлари уюшмаси (КАТА) вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этилди.

Фарғона вилоятида туризм қишлоқлари ва маҳаллаларини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

07.07.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятига эга бўлган масканларига "Туризм қишлоғи" ва "Туризм маҳалласи" мақомларини бериш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Америка ва Канада туроператорлари Ўзбекистонга саёҳат тикланишини кутишмоқда

03.07.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Аъзамов мамлакатимиз ижобий имижини тарғиб қилиш ва чет эллик сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш доирасида АҚШ ва Канададаги сайёҳлик агентликлари учун онлайн брифингда иштирок этди. Тадбирга Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов модераторлик қилди.

Корея ва Марказий Осиё ишбилармонлари ҳамкорлиги

30.06.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида "Корея Республикаси ва Марказий Осиё ишбилармонлик кенгаши"ни ташкил этиш тўғрисида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Регистон майдонидан UNWTO Европа минтақавий комиссияси йиғилишининг 65-сессиясига старт берилди

25.06.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа минтақавий комиссиясининг 65-йиғилишига Самарқанд мезбонлик қилмоқда. Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.  

Меҳмонхона бизнесини ривожлантиришда БААнинг етакчи мутахассислари кўмак беради

20.06.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Меҳмонхона соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётнинг энг тезкор ва муваффақиятли ривожланаётган соҳаларидан бири бўлиб, йилига 15-20 фоизга ўсиб бормоқда.

Азиз Абдуҳакимов: “Жайрон” қўриқхонасида кузатув минораси, ташриф маркази, музей ва live-камералар ташкил этилади

18.06.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида жойлашган “Жайрон” қўриқхонасига бориб, у ернинг сайёҳлик мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.