Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

29.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири М.Атмар билан учрашув ўтказди. Чет эл делегацияси таркибида шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти маъмурияти, Транспорт вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги ва Марказий Банкнинг раҳбарлари қатнашди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

29.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди.

Миллатлараро тотувлик – миллий юксалиш гарови

28.08.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Бизнинг энг катта бойлигимиз аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, юртимиздаги ўзаро меҳр-оқибат, дўстлик, бағрикенглик муҳитидир.

Шавкат Мирзиёев Молдова Президентини табриклади

27.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Молдова Республикаси Президенти Игорь Додонни Мустақиллик куни билан табриклади.

Юртимизга туркиялик мутахассисларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди

27.08.2020Жамият

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней ўртасида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ҳамкорлик меморандумини имзолаш масалаларига бағишланган расмий учрашув бўлиб ўтди.

Озарбайжон – Ўзбекистон: халқ чолғу асбоблари ижрочилари кўрик танлови

27.08.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКEНТ, 26 август. /«Дунё» АА/. Жорий йил 10-18 сентябрь кунлари Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий торли мусиқа чолғу асбоблари ижрочиларининг Халқаро онлайн кўрик танлови бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

МДҲ иштирокчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликларининг консуллик хизматлари раҳбарлари маслаҳат кенгаши йиғилиши тўғрисида

27.08.2020МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг МДҲга раислиги доирасида, 2020 йилнинг 26 август куни Ҳамдўстликка иштирокчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликларининг консуллик хизматлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг 27-йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви

26.08.2020СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди.

Исроил Элчиси билан учрашув

26.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Исроил давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

26.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 25 август куни “Made in Uzbekistan. Textile” Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги Элчихонаси ва Озарбайжоннинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

26.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Халифа Шаҳин ал-Марар билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Энергетика вазири Туркия делегацияси билан музокаралар ўтказди

25.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

2020 йил 24 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг Туркия Республикаси Буюк Миллий мажлиси Режа-бюджет комиссиясининг раиси Лютфий Эльван бошчилигидаги делегацияси ҳамда «CengizHolding» компанияси директорлари Бошқарувининг Раиси Мехмет Женгиз билан учрашуви бўлиб ўтди.

Гидроэнергетика соҳасида халқаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

25.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 28 ноябрдаги 4037-сон Қарори доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Андижон вилоятида Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши ҳамда Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 йил муддатга 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича заём келишуви имзоланди.

Икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

25.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 август куни видеоконференция шаклида икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан Қўмита ҳамраиси – ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Арзиев, Ҳиндистон томонидан – ташқи ишлар давлат вазири В.Муралидаран ҳисобланади.

Уругвай Президентига табрик

25.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Уругвай мустақиллиги куни муносабати билан Президент Луис Альберто Лакалье Поуга табрик йўллади.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

25.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 24 август санасида Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раислигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири - Нозим Хусанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов, шунингдек бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Италия Элчиси билан учрашув

24.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Агостино Пиннани қабул қилди.

2020 йилда SMIIC ташкилоти томонидан 17 та янги стандарт ишлаб чиқилди

24.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошида ташкил этилган Ислом Мамлакатларининг Стандартлар, Метрология Институти (SMIIC) аъзо давлатлар билан ҳамкорликда OIC/SMIIC стандартларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Ушбу ташкилот 1999 йил 7 ноябрда ташкил этилган бўлиб, аъзо давлатлар сони 42 тани ташкил этади.

Ўзбекистон ва Хитой: инновацион ҳамкорликнинг янги босқичи

24.08.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан онлайн шаклда музокара ўтказди.

Ўзбекистондаги Америка Савдо Палатаси вакиллари билан учрашув

24.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

18 август куни Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси (AmCham) навбатдаги ойлик учрашувни онлайн форматда ташкил этди. Учрашувнинг модератори АмЧам Президенти Ҳуго Миндерҳауд бўлди, молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов эса таклиф этилган маърузачи сифатида қатнашди. Шунингдек, тадбирда Coca-Cola, General Motors, UzBAT, Hyatt, Ernst&Young, Nestle, CNH каби бошқа маҳаллий ва хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.