Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни табриклади

24.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Мустақиллик куни билан табриклади.

Москвада электрон тижорат, кўргазма фаолияти ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

22.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи чоғида Москва шаҳрида йирик Россия компаниялари раҳбарлари, хусусан, “Wildberries” электрон тижорат порталининг асосчиси ва бош директори Т.Бакальчук, “НИПИГАЗ” компаниялари гуруҳининг директорлар Кенгаши Раиси ва “Сибур” компанияси бош директори М.Карисалов билан музокаралар ўтказилди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

22.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси билан инвестиция, молия ва транспорт соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

21.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 август куни ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг вазирликлар, идоралар ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлари бўлиб ўтиб, улар давомида жорий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон - Россия: кенгайтирилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги сари

20.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 август куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги масалаларининг кенг кўлами муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Ўмон сиёсий маслаҳатлашувлари ҳақида

19.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон ва Ўмон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Элчиси Озарбайжон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

19.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхоновнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Буюк Британия ҳукумати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

17.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

14 август куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Буюк Британиянинг Миграция ва замонавий қуллик масалалари бўйича элчиси Женнифер Таунсон билан онлайн-музокаралар ўтказди. Ушбу музокаралар давомида вазирликнинг Альянс 8.7 га қўшилиш истиқболлари, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Индонезия Президентини табриклади

17.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодони ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Халқаро почта транзитини таъминлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

14.08.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Почта хизмати стратегик аҳамиятга эга деб бемалол айтиш мумкин. Чунки, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмаган, аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу эса почта хизмати мутахассисларини доимий равишда ўз устидан ишлашга, тизимга янги технологияларни жорий қилишга, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти ва Бош вазирига табрик йўллади

14.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Имрон Хонни ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

14.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Грузия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

13.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон” шакли доирасида хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

13.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 12 август куни видеоконференцалоқа воситасида “Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон” уч томонлама ҳамкорлик шакли Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Покистон Ташқи ишлар вазири билан музокаралар тўғрисида

13.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Беларусь савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги фаолиятни давом эттиради

12.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Субботин билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди.

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг мажлиси тўғрисида

11.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи сиёсат идорлари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди.

Адлия вазирлиги ва «GIZ»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида минтақавий лойиҳа тадбирлари дастури тасдиқланди

11.08.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, «GIZ»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва «GIZ»нинг «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш» минтақавий дастури раҳбари Ж.Пуделка 2021 йил декабргача бўлган даврда қўшма тадбирлар дастурини онлайн шаклда имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати баёноти

11.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 толиб-махбусларни озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлайди.

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

11.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.