Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро алоқалар
25.09.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) иштирокчи мамлакатлари ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги махсус учрашувида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ТИВ маълумотига асосланиб. |
24.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилнинг 23 сентябрь куни видеоконференция шаклида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) “Марказий Осиё мамлакатларида тадбиркорликнинг ҳуқуқий муҳитини такомиллаштириш” мавзусида минтақавий вебинари бўлиб ўтди, унда ҳукумат аъзолари, минтақа давлатлари инвестициялар ва иқтисодий блокларининг вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ваколатхоналари ва халқаро молия институтлари раҳбарлари иштирок этдилар. |
Ислом тараққиёт банкининг Президенти билан музокаралар ўтказилди 24.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция шаклида Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Президенти Б.Хаджар билан музокаралар ўтказди. |
Ўзбекистон илгари сурган ташаббуслар БМТ мақсадлари билан ҳамоҳанг 24.09.2020ЖамиятМанба: ЎзААввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган 75-сессиясидаги нутқини томоша қилишни сабрсизлик билан кутганимни таъкидламоқчиман. |
23.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Covid ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги Ўзбекистон муаллиф Фариан Сабахи, 21 сентябрь, 2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида иштирок этади 20.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади. |
Ўзбекистон Бош вазири 28-30 сентябрь кунлари Тожикистонга боради 20.09.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлигиТОШКEНТ, 20 сентябрь./«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга сафари санаси Душанбеда бўлиб ўтган икки мамлакат савдо-саноат палаталари (ССП) делегацияларининг учрашуви пайтида маълум бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири. |
Киото конвенцияси божхона соҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилади 19.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасиЖорий йилнинг 18 август-2 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) қўшилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. |
Энергетика вазирлиги ва “Внешэкономбанк” (Россия) истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди 18.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигиРоссия Федерациясининг Игор Шувалов – “ВЭБ.РФ” Россия давлат тараққиёт корпорацияси раиси бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида жорий йилнинг 17 сентябрь куни Энергетика вазири Алишер Султанов билан икки томонлама музокаралари бўлиб ўтди. |
17.09.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги АБУ-ДАБИ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди. |
Ўзбекистон-Россия инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига янгича қараш 17.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро бизнес-маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия тадбиркорлари ва давлат тузилмалари вакилларидан иборат бизнес миссиясининг раҳбари сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси И.Шувалов билан учрашуви бўлиб ўтди. |
ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари билан учрашув 17.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2020 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди.
|
17.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги “АПК-Информ” ахборот агентлиги Украинанинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган “"Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусида онлайн-форум ташкил этади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. |
Нукуслик талаба халқаро танлов ғолиби бўлди 17.09.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлигиАжиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Қаллибек Муҳаммединов ёшлар ва ўсмирларнинг турли жанрлардаги ижоди бўйича ўтказилган III-Халқаро “GERMAN TALENTS” онлайн фестиваль-танловида фахрли биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Қарақалпақстан хабар агентлиги”га таяниб. |
16.09.2020ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги ВАШИНГТОН, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги бош консулхонасидан хабар беришларича, кислород концентраторлари ва импульс оксиметрларидан иборат ёрдам жўнатмаси Қарши шаҳрига етказиб келинди. Ушбу юк Қашқадарё вилоятининг соғлиқни сақлаш муассасаларига тарқатилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. |
Тошкентда Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди 16.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 15 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосарлари Россия ҳукумати вакиллари билан учрашди 15.09.2020ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги Россия ҳукумати вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. |
15.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров ва қўмита масъул ходимлари иштирокида Украинанинг жорий йилда тайинланган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув ўтказилди. |