Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Исроил Элчиси билан учрашув
2020-08-26 | Сиёсат
2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Исроил давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самарали фаолияти ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
Ўз навбатида, Элчи Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги