Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-08-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 24 август санасида Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раислигида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири - Нозим Хусанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов, шунингдек бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув аввалида Тим Торлот Ўзбекистондаги иқтисодий вазият, шунингдек, коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича мамлакат ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди. Ўзбекистон томони ҳамкорлик, техник кўмак ҳамда Британия тажрибаси энг долзарб бўлган соҳалар юзасидан тўхталиб ўтди. Идоралараро институционал фаолиятни ривожлантириш ва иқтисодий сиёсатни амалга ошириш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди. Мамлакатда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) кенг жорий қилиш, улар бўйича ва ўқув профессионал аудиторларни имтихондан ўтказиш тизимларини ташкил қилиш ва сертификатлар тақдим этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат харидлари соҳасидаги ислоҳотлар ва буджет ташкилотлари харидларининг максимал даражада ошкоралигини таъминлашга қаратилган жараёнлар ҳам қайд этилди. Томонлар ўзаро фикр алмашиш ва Британия ҳукуматининг солиқ маъмуриятчилиги борасидаги тажрибасини кўриб чиқишга қизиқиш билдирдилар. Иштирокчилар инсон капиталини ривожлантириш, хусусан, тадбиркорлик таълими ва давлат томонидан, шу жумладан аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва расмий секторни кенгайтириш, шунингдек, ички миграциянинг ривожланиш омили бўлиб хизмат қилувчи урбанизация жараёни каби соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳимлиги тўғрисида келишиб олдилар. Буюк Британия билан ҳамкорлик қилишнинг муҳим жиҳати сифатида Ўзбекистон Республикасида статистиканинг ривожланишига техник кўмак кўрсатилиши таъкидланди.

Ўз навбатида Тимоти Торлот пандемиядан ривожланиш кўрсаткичкарини тиклаган ҳолда барқарор иқтисодиётни шакллантириш, хусусан, яшил иқтисодиётни кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тегишли ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳамкорлик ва фикр алмашишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида, томонлар бундай мулоқотларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться