Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

30.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири М.Чавушоглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг баёноти

30.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.

Ўзбекистон-Украина маслаҳатлашувларига оид

30.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 29 июль куни видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг шартнома-ҳуқуқ базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо айланмасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

29.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июль куни ҳукумат делегациясининг Туркияга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси савдо вазири Р.Пекжан билан учрашди.

Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги президенти билан учрашув бўлиб ўтди

29.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июль куни Туркия Республикасига ҳукумат делегациясининг ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) президенти С.Каялар билан учрашув ўтказди.

Анқарада “Пандемия шароитида иқтисодий дипломатия: Туркия ва Ўзбекистон тажрибаси” Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди

29.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 июль куни Анқара шаҳрида “ECO AVRASYA” Евросиё иқтисодий алоқалар уюшмаси билан ҳамкорликда Туркиянинг расмий, эксперт-таҳлилий ва ишбилармон доиралари ҳамда Ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Пандемия шароитида иқтисодий дипломатия: Туркия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ўтказилди. Шунингдек, форумда Туркия томонидан Туркия Республикаси савдо вазири Р.Пекджан, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков иштирок этди.

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини кенгайтириш учун янги имкониятлар

29.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 28 июль куни “Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти: янги имкониятлар” мавзусида вебинар ўтказилди. Мулоқот “Деловая Россия” Умумроссия жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилди.

ЕИ Делегацияси раҳбари билан учрашув

28.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.

Германиядан инсонпарварлик ёрдами келди

28.07.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Германиядан инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт келиб қўнди.

Ўзбекистон ва Эрон: ҳамкорликни кучайтириш йўлида саъй-ҳаракатлар бирлашмоқда

25.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков Эрон Ислом Республикаси иқтисодий ишлар бўйича вице-президенти М.Наҳавандиан билан видеоконференция орқали музокаралар ўтказиб, пандемиянинг ҳар икки мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш доирасидаги ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон-Эрон савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия – техникавий, транспорт ва логистика соҳаларидаги шерикликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Самимий қутловлар

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилдилар.

Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

24.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 22 июль куни видеоконференц алоқа шаклида Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси вакиллари иштирокида транспорт соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, учла томон учун бирдек манфаатли бўлган истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон томонига Транспорт вазири Элёр Ғаниев, Афғонистон томонига мамлакат транспорт вазири Ямо Шамс, Эрон томонига эса мамлкатнинг йўл ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломи раҳбарлик қилди.

Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти билан

24.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 22 июль куни видеоконференция орқали Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьёрде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан муборакбод этди

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков телефон орқали мулоқот қилдилар.

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.