Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазири Туркия делегацияси билан музокаралар ўтказди

2020-08-25 | Иқтисодиёт

2020 йил 24 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг Туркия Республикаси Буюк Миллий мажлиси Режа-бюджет комиссиясининг раиси Лютфий Эльван бошчилигидаги делегацияси ҳамда «CengizHolding» компанияси директорлари Бошқарувининг Раиси Мехмет Женгиз билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар Туркия делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ташкил қилинди.

Учрашув аввалида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркия халқлари дўстлигига асосланган  икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасини қайд этди. Шунингдек А.Султонов Туркия делегациси раҳбарини муҳим воқеа — Туркиянинг Қора денгиздаги ўз шельфида йирик табиий газ кони — «Туна-1» очилиши муносабати билан табриклади. Коннинг прогноз ҳажми  320 млрд. куб метр деб тахмин қилинмоқда.

Туркия делегацияси аъзолари ўз навбатида Ўзбекистон Президентининг раҳбарлигида турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларда, шунингдек ёқилғи-энергетика комплексида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини қайд этди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон-Туркия қўшма лойиҳасини янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Л.Эльван Туркия томонининг лойиҳа доирасида тегишли битимларнинг тезда имзоланишидан манфаатдорлигини қайд этди.

Ўзбекистон томонидан ҳам режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш ва янги ўзаро манфаатли таклифларни муҳокама қилиш мақсадида барча зарур ёрдамни кўрсатишга шайлик ифодаланади.

Музокарлар якуни бўйича томонлар ИЭС ни қуриш бўйича таклиф қилинаётган майдончаларга сафарларни ташкил қилиш ва сафар натижалари бўйича лойиҳа доирасида зарур ҳисоб-китобларни амалга оширишга келишиб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться