Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2020-08-29 | Сиёсат
2020 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди
Олий даражадаги икки томонлама муносабатлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистон ташқи ишлар идораси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий қайта қуришга эришиш йўлидаги фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Томонлар ўзларини қизиқтирган барча соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг юқори суръатда давом этаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги