Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали сўзлашди

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Жаҳон банки Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашни мўлжалламоқда

24.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти А.Бьерде ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия ва музокаралар олиб бориш гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

24.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 июль куни ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича музокаралар олиб бориш гуруҳининг видеоконференция шаклида қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни комиссия раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков олиб борди.

МДҲ Иқтисодий кенгаши қошидаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссия мажлиси тўғрисида

24.07.2020МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 22 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон раислигида МДҲ Иқтисодий кенгаши қошидаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон” уч томонлама механизми: иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

24.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистонни иқтисодий қайта тиклаш масалалари, транспорт, энергетика, савдо, қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари 2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон” уч томонлама ҳамкорлик механизмининг Иқтисодиёт бўйича қуйи қўмитасининг биринчи мажлисида муҳокама қилинди.

Австрия Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

24.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 21 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Австрия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари - ТИВ сиёсий директори Грегор Кёсслер билан учрашди.

ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан музокаралар ўтказилди

22.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков видеоконференция шаклида Хитой Халқ Республикасининг (ХХР) Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янь билан музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида пандемияга қарши курашда икки томонлама ўзаро ҳамкорликка оид масалалар, шунингдек, инвестициялар, савдо ва транспорт соҳасидаги жорий ва келгусидаги ҳамкорликнинг бир қатор жиҳатлари муҳокама қилинди.

Япониянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан музокаралар

22.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Катсуҳито Такаҳаши билан онлайн музокаралар ўтказди.

Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси Бош директорининг ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

21.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (КАИТЖ) Бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Элчиси Португалия Президентига ишонч ёрлиғини топширди

21.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Элчиси Сардор Рустамбоев 2020 йил 20 июль куни Лиссабон шаҳрида Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соузага ишонч ёрлиғини топширди.

Ўзбекистон ва Россия транспорт вазирликлари вакиллари келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

21.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 20 июль куни видеоконференц алоқа шаклида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлик комиссияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

EХҲТ Бош котиби билан учрашув тўғрисида

20.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 17 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ва EХҲТ Доимий кенгаши раиси Игли Ҳасани билан учрашувлар ўтказди.

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

17.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийярто ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув

16.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати баёноти

16.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.

Халқро стандартлаштриш ташкилоти томонидан болалар озуқасини синаш учун янги халкаро ISO 23443 стандарт ишлаб чиқилди.

15.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Болалар озуқаларининг қадоқланиши алоҳида тартиб асосида талаб этиладиган соҳа ҳисобланади. Бу уларнинг таркибидаги озуқа моддаларига нисбатан  қатъий қоидаларни англатади.

Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

15.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Сантош Джа билан учрашув ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасида инвестиция, савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Миср Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан музокаралар тўғрисида

15.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳани Салим билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

14.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси Бошқарув қўмитасининг 4-чи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Франция Президентини табриклади

14.07.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эммануэл Макронни Франция миллий байрами – Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан табриклади.