Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон - Малайзия: ҳамкорликнинг кўп қиррали истиқболлари

09.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Малайзия Бош вазирининг биринчи ўринбосари - халқаро савдо ва саноат вазири Мохамед Азмин Али билан видеоконференция шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни муносабати билан қутловлар учун хорижий ҳамкорларга миннатдорлик

09.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбобларига мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан қутловлар йўллагани учун кўп миллатли халқимиз номидан самимий миннатдорлик билдирди.

Украинадаги йирик савдо холдинги Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истагида

08.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

КИЕВ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси Ўзбекистон иқтисодиётига илғор хорижий технологиялар ва сармояларни жалб қилиш мақсадида «Эпицентр К» савдо марказлари миллий тармоғи бош директори Петр Михаилишин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Корея миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

08.09.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Корея Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ҳамда Корея миллий полиция агентлиги Халқаро ҳамкорлик бош бошқармалари ўртасида ўтказилган видеоконференцияда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбат тўғрисида

07.09.2020МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Европа стандартлари олинди

07.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
“Ўзстандарт” агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Польша ишбилармон доиралари билан Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

05.09.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ВАРШАВА, 5 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев Вроцлав шаҳрида «PLON» компанияси раҳбари Гжегош Войсик билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

UNAMA раҳбари билан музокаралар тўғрисида

04.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев видеоконференсалоқа шаклида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) раҳбари Дебора Лайонс билан музокаралар ўтказди.

Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

04.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон: савдо-иқтисодий ва транспорт ҳамкорлигини кенгайтириш йўлида

04.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков ва Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Асрандиев ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили билан музокаралар тўғрисида

03.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков видеоконференцалоқа шаклида Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси Бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Шуичи Токуда билан музокаралар ўтказди.

Ҳинд экспертлари: Ўзбекистон Президентининг самарали ташқи сиёсати минтақа халқлари фаровонлигига хизмат қилмоқда

02.09.2020СиёсатМанба: ЎзА

Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг “Tillotoma Foundation” илмий тадбирлар ташкил этишга ихтисослашган ташкилоти билан ҳамкорликда Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистон ривожланиш стратегияси” мавзусида вебинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли арбобларидан қутловлар

02.09.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келиб тушди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президентига табрик йўллади

31.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Президент Сооронбай Жээнбековга табрик йўллади.

Ўзбекистон Президенти Малайзия Подшоҳи ва Бош вазирини табриклади

31.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Подшоҳи Абдуллоҳ Риаятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ ва Бош вазири Муҳйиддин Яссинни Мустақиллик куни билан табриклади.

Ўзбекистон ва Исроил савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

31.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29-август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Э.Шапира билан учрашув ўтказди.

“Хельсинки+45: ЕХҲТнинг барча 57 иштирокчи давлатлари учун Ўзбекистон мисолида ҳозирги босқичдаги мажбуриятларнинг долзарблиги” мавзусидаги онлайн конференция тўғрисида

29.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 28 август куни Хелсинки Якуний акти имзоланганининг 45 йиллигига бағишланган “Хельсинки+45: ЕХҲТнинг барча 57 иштирокчи давлатлари учун Ўзбекистон мисолида ҳозирги босқичдаги мажбуриятларнинг долзарблиги” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси томонидан ташкиллаштирилди.

Ҳинд компанияси Ўзбекистон билан аниқ йўналишларда ҳамкорлик ўрнатишга тайёр

29.08.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг йирик концернларидан бири «Mahindra Group» компаниялар гуруҳи бошқарув кенгаши аъзоси Манож Чуг билан видеомулоқот ўтказилди.